30 October 2006
04:00 -
19:00 - “Эзгулик”: Фуқаронинг президент устидан арз қилишга асоси бор (Пресс-релиз, № 52, 30.10.2006) 18:30 - Открытое письмо директору ФСБ РФ о незаконной экстрадиции узбекского беженца 17:30 - Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Бирли
19:00 - “Эзгулик”: Фуқаронинг президент устидан арз қилишга асоси бор (Пресс-релиз, № 52, 30.10.2006)

“Эзгулик” Жамиятига шу йилнинг 2 июн куни Наманган вилояти Поп тумани Чодак кишлогида яшовчи нафақахўр даъвогар Набижон Абдувалиев мурожаат этиб республика ҳукумати ва бошқа идораларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этишни сўраб, 9 йилдан бери мурожаат қилгани ва мазкур мурожаатларнинг оқибатсиз қолдирилиб келаётгани, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан етказилган 4 000 000 сўм моддий ва 3 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги иши судда кўрилажаги муносабати билан ҳуқуқий ёрдам сўради. Айни пайтда шикоятда бир қанча қонун ва қонуности актларнинг конституциявий меъёрларга мос келмаслиги оқибатида Президент ва ҳукумат раҳбарлари қабулини сўраб, мурожаат қилган.

Хусусан Набижон Абдувалиев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судига Ўзбекистон Президенти И.Каримов устидан даъво аризаси билан 2005 йил декабрь ойида мурожаат этган. 2005 йил 31 декабр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судьяси Г.Аскарбекова томонидан бу қалтис даъво хусусида Ажрим чиқарилиб, фуқаронинг даъво аризаси ўзига қайтарилди. Судья Ажримида шикоятдаги камчиликлар бартараф этилиши ва давлат божи тўланиши лозимлиги таъкидланган.

Кўрсатилган “нуқсонлар” фақат ушбу суд маҳкамасини қолдириш ва “катта” билан уйнашмаслик учун уйлаб чиқарилган баҳона эканлиги кундек маълум бўлсада, даъвогар Н.Абдувалиев 9 йил давомида Президент номига 43 та, Олий Мажлисга 35 та, Бош вазирга 10 та, Бош прокурорга 45 та, Олий судга 50 та шикоят хати билан мурожаат этганини таъкидлаб 2006 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар фуқаролик судига мурожаат қилган. Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъати раиси Д. Абдуқодирова 2006 йил 14 апрель куни юқори суд туман судининг асоссиз Ажримини бекор қилиб, ишни қайта кўриш учун туман судига юборган. Суд мажлисида жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашган “Эзгулик” жамиятининг вакили Ҳасан Юнусовнинг айтганларига кўра, фуқарога шикоятларни йўллаш, ёзиш, унга кетган транспорт ҳаражатлари, қалам ҳақи ва бошқа харжлар миқдорини асословчи матриалларнинг йўқлиги боис Набижон Абдувалиевнинг шикояти кўриб чиқилмаган. Шунингдек, суд тарафларнинг жисмоний шахслар эканини ҳисобга олиб, ишни кўриш туман фуқаролик суди ваколатида эканини қайд этилган.

Енгилган курашга тўймас деган нақл айнан Н.Абдувалиев учун уйлаб чиқарилгандек, даъвогар яна Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризасини топширган. Даъво аризаси аризани қайтарган суд раиси Г.Аскарбекова томонидан шу йил 5 июн куни кўриб чиқилди. Суд даъвогарга берилган илк Ажримида кўрсатилган баҳонадан нарига ўтмаган.

Тошкент шаҳрига келиб суд органлари ўртасида сарсон бўлган Н.Абдувалиев уйига қайтиб Поп тумани прокуратураси, ИИБ ва туман ҳокими томонидан таъқибнинг зўрига учраган. Уни уриб, ҳатто ўлдириб кетиш билан ҳам қўрқитиб бўлмагач, унга туман ҳокими томонидан 600 000 сўм нақд пул беришни ваъда қилишган. Н.Абдувалиев ушбу пулни пора сифатида эмас, балки суд қарори билан банк орқали олишини билдирган ва ўзи билан доимо алоқада булиб турган “Эзгулик” жамиятининг вакилига ўзига нисбатан суиқаст уюштирилиши ҳамда уни руҳий касалликлар шифохонасига куч ишлатиш йўли олиб кетишлари мумкинлигини ҳам эътироф этган. Н.Абдувалиев И.Каримовга қарши даъвосидан воз кечмаган ва шу кунларда даъвосига қўшимча тарзда ўзи мурожаат этган, лекин шикоятларини оқибатсиз қолдирган суд органларининг устидан Олий судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрламоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқаронинг Президент шахсига нисбатан қўзғатган даъвосида асосларнинг мавжудлигини, ҳақиқатан ҳам бир қанча меъёрий ҳужжатларда антиконституциявий нормаларнинг акс этганлигини эътироф этади. Зотан, мазкур ҳолатлар фуқароларнинг шикоятлари, маҳаллий ва халқаро матбуотда чоп этилаётган материалларда ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, бундай конституцион нормалар, мамлакатимиз ратификация этган халқаро Пактларга зид қонун ва қонуности ҳужжатлар юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлайди ва ҳуқуқ муҳофаза қилиш органларининг эътиборини мазкур ҳолатга қаратади. Н.Абдувалиевни жисмонан йўқ қилиш айрим куч ишлатиш структураларига ҳеч гап эмасдир, лекин бу ҳолат миллионлаб Абдувалиевларнинг овозини учира олмайди, аксинча фуқароларнинг хақли шикоятлари учун уларни жазолаш йўлига ўтган мансабдор шахсларнинг қилмишларини фош этади.

18:30 - Открытое письмо директору ФСБ РФ о незаконной экстрадиции узбекского беженца

Открытое письмо директору ФСБ РФ г-ну Н.П.Патрушеву

Уважаемый Николай Платонович!

24.10.2006 г. из 1-го мужского центра содержания иностранных граждан дальнего и ближнего зарубежья «Северный» при ГУВД г. Москвы был принудительно доставлен в аэропорт «Домодедово» и отправлен рейсом Москва-Ташкент авиакомпании «Домодедовские авиалинии» гражданин Узбекистана Рустам Тулаганович Муминов.

25.10.2006 г. начальник Центра «Северный», г-н С.Г.Герасимов, отвечая на мой вопрос о том, на каком основании осуществлялась высылка, сообщил, что им было получено соответствующее распоряжение из ФСБ РФ. 27.10.2006 г. ИТАР-ТАСС со ссылкой на ЦОС ФСБ РФ распространило информацию о том, что Муминов выдворен из России. В тот же день «Первый канал» в 6-часовом выпуске новостей передал в эфир ложную информацию об обвинениях, которые инкриминируются Муминову, сопроводив ее словом «установлено».

Довожу до Вашего сведения, что:

1. Республика Узбекистан не предъявляла Рустаму Муминову обвинений ни в участии в боевых и карательных операциях в Таджикистане, ни в транспортировке оружия, наркотиков и золота. В России Муминов в 2004 г. отбыл срок наказания за использование поддельной миграционной карты, после чего никаких обвинений ему не предъявлялось.

2. Генеральная прокуратура РФ отказала в выдаче Муминова по запросу узбекской стороны.
Решение Тверского районного суда об административном выдворении Муминова от 17.10.2006 г., на основании которого он содержался в Центре «Северный», было обжаловано и к моменту его исполнения еще не вступило в силу. 26.10.2006 г. Московский городской суд отложил рассмотрение кассационной жалобы до 02.11.2006 в связи с необходимостью проверки дополнительных доказательств неправомерности выдворения Муминова, представленных его адвокатами.

3. Муминовым было подано заявление о восстановлении срока обжалования решения УФМС России по Липецкой области об отказе в рассмотрении его ходатайства о предоставлении ему статуса беженца в РФ. Т.е., он, как лицо, ищущее убежища, не подлежал принудительному возвращению в страну исхода. Рассмотрение его заявления было назначено на 26. 10.2006 г.

4. Муминов является также заявителем УВКБ ООН, которое рассматривает его ходатайство о предоставлении ему международной защиты.

5. Европейский Суд по правам человека 24.10.2006 г. в 19-00 мск уведомил власти Российской Федерации о недопустимости высылки Муминова.

Таким образом, «выдворение» Муминова, которое, по сути, закамуфлировало его незаконную экстрадицию, вопиющим образом нарушило и российские законы, и международные обязательства Российской Федерации.

Вынуждена напомнить Вам, что Республика Узбекистан не является участником Европейской Конвенции о защите прав человека и основных свобод, поэтому международные механизмы, связанные с обязательствами по ее исполнению, в т.ч., в части недопустимости применения пыток, в данном случае неприменимы. В подобных случаях ответственность за последствия выдачи лица в такую страну несет выдающая страна - участница Конвенции, т.е., Российская Федерация.

Следовательно, высылка Муминова в Узбекистан явилась не только грубейшим нарушением норм российского права, но и поставило Российскую Федерацию перед необходимостью нести ответственность за нарушение ратифицированных ею международных соглашений.

Обращаю Ваше внимание на то, что противозаконная высылка Муминова наносит серьезный ущерб репутации нашей страны в глазах мирового сообщества.

В преддверии четвертого раунда консультаций по правам человека в рамках диалога «Евросоюз – Россия», которые пройдут 8 ноября 2006г. в Брюсселе, беспрецедентное пренебрежение законом поставит делегацию РФ в крайне сложное положение.
Прошу Вас прокомментировать сложившуюся экстраординарную ситуацию и сообщить, на каком основании ФСБ РФ:

1. Вмешивается в вопросы административного выдворения иностранных граждан, не относящиеся к ее компетенции?

2. Предоставляет СМИ дезинформацию, чем вводит общественность в заблуждение относительно происходящих в стране событий?

3. Нарушает принцип презумпции невиновности, называя «активным участником террористической организации» человека, чья виновность не установлена судом, в то время как он сам ее категорически отрицает?
Прошу Вас направить срочный ответ факсом по номеру: (495)-251-53-19.

С уважением,

Председатель Комитета «Гражданское содействие»
Член Совета по содействию развитию институтов гражданского общества и правам человека при Президенте Российской Федерации (назначена указом Президента от 6 ноября 2004 года № 1417)
Светлана Ганнушкина

17:30 - Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Бирлик”нинг Марказий Кенгаш мажлиси ҳақида огоҳлантирилди

Партия Бош котиби Васила Иноятнинг билдиришича, у буган Тошкент шаҳар ҳокимига ариза йўллаб, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши Адлия вазирлигининг партиянини рўйхатда олиш масаласи бўйича берган навбатдаги жавобини муҳокама қилиш учун шу йил 11 ноябрь куни йиғилиш ўтказажагини билдирган.

17:00 - Умумий президент номзоди бўйича режалаштирилган Бирлик-Эрк учрашуви ҳақида

Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияи Марказий Кенгашининг шу йил 1 июлдаги мажлисида 2007 йил президент сайловида мухолифатнинг умумий номзод билан қатнашиш ғояси маъқулланиб, бу масалада бошқа партиялар билан музокара олиб бориш учун маъсул одамлар тайинланганди.

“Ҳаракат” журналида (№ 4 (61), 2006) “Бирлик” МК йиғилишининг қарори тўла берилган. Унда умумий номзод масаласи бўйича қарор шундай ифодаланган:

“Мухолифат партияларининг раҳбарлари билан мулоқат қилиш қуйидагиларга топширилсин: “Эрк” демократик партиясининг раиси Самад Мурод билан мулоқат қилиш Пўлат Охун ва Дайнов Ташановга; “Эрк” демократик партиясининг Салой Мадаминов бошчилигидаги фракцияси билан – Ҳолиқназар Ғаниевга; “Озод деҳқонлар” партиясининг раиси Муҳаммадбобир Маликов билан – Абдураҳим Пўлатга; “Деҳқонлар ва тадбиркорлар” партиясининг раиси Марат Зоҳидов билан – Исмоил Дадажоновга”.

Шу кунгача бу масалада Самад Мурод ва Марат Зоҳидовларнинг оғзаки ижобий жавоблари олинган халос.

Кеча Тошкентга “Эзгулик”нинг Бошқарув ҳайъати мажлисида иштирок этиш учун келган бу жамият фаоли, айни замонда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳолиқназар Ғаниевнинг мақсадларидан бири юқорида айтилган масала бўйича Отаназар Орипов билан учрашиш эди. “Бирлик”чининг маълум қилишича, у 28 октябрда Тошкенига келиши хусусда Отаназар акани 14 октябрдаёқ огоҳлантириб қўйган. Аммо 27 октябрдаги хабаримизда билдирганимиздек, махсус хизматлар ходимларининг таъқиби остида қолган Ҳолиқназар ака шу куни Тошкентга йўлга чиқолмаган ва пойтахтга 29 октябрда келиб, “Эзгулик”нинг мажлисида қатгашган.

Сўнгра эски дўсти Отаназар ака билан учрашиш пайига тушган Ҳолиқназар Ғаниевнинг билдиришича, дўстининг уйидагилари унинг уйда эмас, сафарда эканлигини маълум қилишган. “Бирлик” фаоли бу сафар учрашув амалга ошмаган бўлса ҳам, Марказий Кенгаш тарафидан берилган топшириқни бажариш учун ҳаракатларини давом эттиражагини айтди.

Бундай учрашувларни ташкил қилиш ҳам унумли натижага бориш ҳам осон иш эмас, дейди бу хусусда мухбиримиз. Масалан, Ироқ билан Эрон ўтган асрнинг 80-чи йилларида қирғин-барот уруш олиб боришар экан, уруш бошланишидан 4 йил кейингина музокраларга ўтишган. Музокараларнинг бошланғич қисмида (бу қисмнинг ўзи бир неча йил давом этган) тарафлар айрим-айрим хоналарда ўтириб, БМТ вакиллари орқали мулоқот қилишган.

Умид қилиш керакки, ўзбек мухолифати ичидаги музокаралар осонроқ ўтади, йиллар эмас, ойлар ичида битади. Ўзбекистонда президент сайлови 2007 йил охирида бўлиши аниқлангани учун, ҳали бироз вақт бор.