28 October 2006
03:00 -
20:00 - Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг йиғилиши 17:00 - Қарши шаҳрининг 2700 ва Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги
20:00 - Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг йиғилиши

Бугун “Эзгулик” жамиятнинг Марказий Бошқаруви Тошкентдаги расмий офисида навбатдаги йиғилишини ўтказди. Фаоғона вилоят ташкилотининг раиси Шуҳрат Норматовдан ташқари жамиятнинг ҳамма вилоят раҳбарлари бу мажлисга етиб келдилар. Маълум бўлишича, милиция ходимлари таҳдид қилиб, Шуҳрат Норматовни Қўқондан чиқишига йўл беришмаган.

Ўзбекистондаги энг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг фаоллари ўтган вақт мобайнида қилинган ишларни муҳокама қилдилар, вилоят раҳбарлари ўз минтақаларидаги вазият ҳақида ахборот бердилар. Маълумки, яқинда жамият Адлия вазирлиги тарафидан қайта рўйхатга олинганди, шу муносабабт билан вилоят ташкилотларида қилинадиган ишлар маслаҳатлашилди.

Жамият мажлисида шу кунда пахта теришда чиқаётган муаммолар ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди, ташкилой масала кўрилди. Марказий Бошқарув аъзолигидан Суҳроб Исмоилов чиқарилиб, унинг ўрнига жамиятнинг Тошкент шаҳар бўлими раиси Илҳом Тошпўлатов сайланди.

Бошқарувнинг Самарқандлик аъзоси Ҳолиқназар Ғаниев бу сафар омон-сон мажлисга етиб келолганини алоҳида урғулаш лозим, дейди мухбиримиз.

17:00 - Қарши шаҳрининг 2700 ва Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги

Кеча Қарши шаҳрида шу айтилган саналарни қутлашга бағишлаб катта танталар бўлгани ҳамма ахборот воситаларида дабдаба билан тарқатилди. Дабдабанинг сабаби бу қутламаларда президент Каримовнинг иштирок этиши билан боғлиқлигини ҳамма тушунса керак, дейди мухбиримиз.

”Дaвлaтимиз рaҳбaри Ислoм Кaримoвнинг тaшaббуси билaн мaмлaкaтимиздa улуғ бoбoлaримизнинг тaвaллуд сaнaлaри кeнг нишoнлaниб, муқaддaс қaдaмжoлaр oбoд ҳoлгa кeлтирилмoқдa” деб тўғридан тўғри ёлғон ёзилади расмий хабарда. Ҳатто ўзбек тили давлат тили мақоми олиши Каримовнинг ташаббуси ва ғалабаси деб кўрсатилаётганини назарга олсак, бундай ёлғонлар мамлакатимиз учун оддий ҳол эканлигини тушунамиз.

Аслида. машҳур саналарни қутлаш ва обидаларимизни тиклаш кераклиги биринчи марта “Бирлик” тарафидан ўртага ташланган бўлиб, Каримовнинг қаршилиги ва мухолифатнинг кураши натижасида қўлга киритилган мустақиллик натижасида улар ҳаётга жорий этилмоқда.

Шу воқеалар муносабати билан кеча Қаршига келган мамлакт президенти аввал “Эл-юрт тaянчи” мoнумeнтининг oчилиш мaрoсимидa, сўнгра юбилей тантаналарига бағишланган йиғилишда узундан узун нутқлар сўзлаган. Бундан кейин,, табиий катта концерт бўлган. Мухбиримиз Совет замонининг анъаналари асосида яратилан “Эл-юрт тaянчи” монументинингг ҳеч қандай меъморий аҳамияти бўлмагани, концерт ҳам ўша эски мустабид режимни эслатувчи бир манзарага айланганини таъкидлайди.