20 April 2011
01:46 -
Ислом Карим фармон чиқарди, фермерлар яна эзиладиган бўлди
Бугун расмий ташпиф билан Хитойга жўнаб кетган Ўзбекистон президнти, кетиш олдидан бир фармон имзолашга улгурибди. Бугунги газеталарида эълон қилинган фармон билан фермерларнинг гўёки “маъсулияти” яна-да оширилади. Аслида эса ердан нотўғри фойдаланиш, давлат режаларини бажармаслик учун жавобгарлик кучайтирилди. Аввал ери тортиб олиниши билан тугайдиган бу жараён эндиликда суд маҳкамаси орқали муҳокама қилиниб, фермер жавобгарликка ҳам тортилади. Фермер хўжаликларини оптималлаштириш борасида ҳукумат комиссияси тузилади.
Аслида эса фармон мағзида янгилик йўқ, бироқ Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг фермерларни эзиш борасида қўли узунроқ бўладиган бўлибди. Шундоғам косасидан олдин сочи оқараётган фермер энди қулга айланади, демоқда кузатувчилар.