20 April 2011
01:15 -
“Эзгулик”чи Дилмурод Саййидга аталган бандероллар тўлиқ етиб бормаяпти
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тасарруфидаги 64/36-муассасада жазо муддатини ўтаётган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидга онаси ва укалари томонидан юборилган жўнатмалар тўлиқ етиб бормаяпти. Бу ҳақда жамиятга бир парча хат йўллаган Дилмурод Саййиднинг ўзи маълум қилган. Масалан, шу йилнинг 26 февраль ва 31 март кунлари юборилган қуруқ чой ва сигареталарга йўлда хиёнат қилишибди. Бу ҳақда жамият Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига шикоят хати ҳам юборди.
Дилмуроднинг 85 яшар кекса онаси Ҳамида ая арзимаган чой ва сигаретларнинг (Ўзбекистон қамоқхоналарида сигарет асосий муомала воситаси - Ҳаракат) етиб бормаётганини уюштирилаётган ҳаракат сифатида кўрмоқда.