24 October 2006
03:00 -
14:00 - Швед газетасида “Бирлик” фаоллари билан суҳбат

Кеча бу мамлакатда чиқадиган «Helsingborg dagblad/Landskrona posten» газетасида икки ўзбек мухолифатчиси билан катта суҳбат-мақола эълон қилинди. Газета ўз меҳмонларини “Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашда сиёсий саҳнага чиққан Пўлатжон Охунов ва Исмоил Дадажонов – “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосарлари”, деб таништиради.
Мақола Швецияда сиёсий қочқин мақоми билан яшаётган бу икки бирликчининг қисқа биографияларини беришдан бошланган.
Газета ўз ўқувчиларини Исмоил Дадажоновнинг қандай қилиб қайта қуриш йиллари сиёсий фаолиятга қўшилгани, “Бирлик” Партиясининг раис ўринбосарлигигача кўтарилгани, 2004 йилдадаги парламент сайловларида депутатликка номзод бўлгани каби билан воқеалар билан бирга унинг оиласига оид бир қатор маълумотлар билан танишатирган.
Пўлат Охунов комсомол фаоли сифатида Горбачев замонида СССР халқ депетати бўлиб сайлангани, машҳур Сахаров ва Ельцинлар тарафидан ташкил этилган Регионлараро депутатлар гуруҳига кирган биринчи ва ягона ўзбек бўлгани, шу вақтдан бери демократия курашчисига айланиб, бироз кейин “Бирлик”га қўшилгани айтилар экан, у ҳам 2004 йил сайловларида Ўзбекистон парламентига сайланиш учун ҳаракат қилгани билдирилади.
Сиёсий қочқин мақоми билан Швецияда яшаётган бу икки ўзбек мухолифатчиси Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун курашларини ҳеч тўхтамасдан олиб бораётганларини таъкидлаган журналист, уларнинг яқинда Ўзбекистонга қайтиб 2007 йилда бўладиган президент сайловлари кампаниясига ўз партияларинг иштирокини таъминлаш ниятлари борлигини уларнинг ўз сўзлари билан маълум қилади.
Суҳбат фақат сиёсий мавзу билан чекланиб қолмаган. Швеция журналисти ўз ўқувчиларини Ўзбекистон билан таништирар экан, бу мамлакатда пилла етиштириш ва ипакчилик ҳам кенг ривожланганини айтади, юз йилча аввал Швецияда ҳам бу соҳани ривожлантириш учун муваффақиятсиз уриниш бўлганини эслатади. Ўша пайтда бу мамлакатда ҳатто 150 минг дона тут кўчати ўтқазилгани ўзбек ўқувчилари учун ҳам қизиқдир.
Шундан кейин Исмоил Дадажонов касби бўйича ипакчиликка яқинлигини айтиб, ҳозир Швецияда яшаётган бир неча ўн ўзбек қочоғи билан биргаликда пилла етиштиришдан бошлаб ипакчиликнининг бутун циклини бу мамлакатда замонавий имкониятлар доирасида яратишга ҳаракат қилиш мумкинлигини билдирган. Вақтдан фойдаланган журналист эса, Швециялик ишбилармонларга мурожаат қилиб, бу соҳа билан шуғулланиш, бунинг учун ўзбек қочқинлари ёрдамига суяниш хусусида таклиф киритган.