16 April 2011
03:26 - Миллий Унисерситетда медиа форум бошланди: форум даражаси кутилганидан ҳам паст
Бугун Ўзбекистон Миллий Университетининг Маданият саройида бошланган талабаларнинг анъанавий медиа форуми кутилганидан ҳам паст савияда ўтмоқда. Ўтган йили 200 чоғли талаба иштирок этган мазкур форумда бу гал 43 талаба ва тахминан 10 та маъмур қатнашаяпти. Форумга асосан Ўзбекистон Миллий универститети вва Жаҳон тиллари университетининг журналистика бўлими талабалари, Тошкент Давлат Санъат институтининг санъат журналистикаси бўлими ёшлари йиғилишган. Бу ерда анъанавий маърузабозлик, ҳукумат томонидан ташкидл этилган сайтлар мазмуни ва дизайни видео ва фотолавҳаларда намойиш этилмоқда. Форум ишида ZiyoNET.uz, Fikr.uz, www.uz, 12.uz, Uff.uz, InfoCOM.UZ сингари бетаин инетрент нашрлари мутасаддилари талабаларга виртуал олам янгиликларидан сабоқ беришмоқда.

Форумга иштирок этиш учун борган “Ҳаракат” мухбири залга киритилмади. Ташкилий қўмита аъзоларидан бири Зиёд Фармонов мухбиримизга: “Илтимос, бизга ортиқча ташвиш туғдирманг” деди.

Форум иштирокчилари билан сўзлашган мухбиримиз интернетдаги haraket.net сайти ҳақида сўраганда, 10 кишининг 9 таси ҳатто бундай сайт борлигини эшитмаганини (балки талабалар “сиёсий ҳушёр”дирлар), биттаси эса бу “Камолот” ёшлар ҳаракатининг сайти эканлигини айтибди.