22 October 2006
03:00 -
8:00 - Абдураҳим Пўлат: 17 йил аввалги шу кунларни хотирлаб, ўзлигимизни англашимиз лозим (2 ва 3-чи қисм)

2. “Бирлик”нинг мағлубиятга айлантирилган ғалабаси
Баъзи ўқувчиларда савол туғилиши мумкин. 20 октябрда очиладиган мамлакат Олий советининг кун тартибига ўзбек тили ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриш масаласи киритилган, аввалдан эълон қилинган қонун лойиҳасида эса, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши айтилган бўлса, митинг ўтказишнинг нима кераги бор эди?
Тўғри, Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларнинг асл моҳиятини билмаган одамнинг кўзи билан қаралса, ҳеч қандай митинг ўтказишнинг кераги йўқ эди. Чунки, 1989 йилнинг март ойи охири ёки апрель ойи бошларида расмий матбуотда ўзбек тилининг мақоми ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Тахминан 10 октябрда эса, яъни эслаётган кунларимиздан бир ҳафта - ўн кун аввал, янгиланган лойиҳа газеталарда чиқди. Аммо, ҳамма гап шундаки, 1989 йил 18 мартда “Бирлик” ўзбек тилига давлат тили бериш талаби билан биринчи митингини ўтказгандан кейингина биринчи лойиҳа чиққанди. Фақат бу шундай лойиҳа эдики, агар у ўшандайлигича қабул қилинса, ўзбек тили қоғоздагина давлат тили бўларди, амалда эса, рус тилининг ҳокимлиги давом этарди.
Биз кейинги митингларимизда, ўз газеталаримиздаги мақолаларимизда, давлат расмийлари билан учрашувларимизда, хусусан, СССР Министрлар советининг раиси Николай Рижков билан учрашганимизда, бизни у эълон қилинган лойиҳа қониқтирмаслигини, ўзбек тили ҳақиқий давлат тили бўлиши шартлигини гапирдик. Бир гуруҳ бирликчи ёзувчилар муқобил лойиҳамизни ҳам тайёрлашди. Аммо ҳукумат жавоб бермас эди. 24 сентябрь ва 1 октябрдаги митинларимиз ҳамда 8 октябрдаги бўлиниш мажлисида митинг тарафдорларининг қўли баландлигини кўрган ҳукумат, янглишмасам, 10 октябрда янгиланган лойиҳасини эълон қилишга мажбур бўлди. У эскисидан бироз тузук бўлса ҳам, лекин барибир бизни тўла қониқтирмасди.
Яна бир нарсани тушуниш керакки, ҳукумат биздан қўрққани учунгина бу мажбурий қадамларни қиларади. Ҳеч шубҳа йўқки, агар ҳукумат бизнинг кучимиз етарсизлигини кўрса эди, ўша заҳоти бу масалани Олий советнинг кун тартибидан ҳам олиб ташларди. Ёки, ўша сессия куни Ислом Каримов минбарга чиқиб, бу лойиҳани ҳозирча кўрмасликка чақирса, ҳамма депутатлар қўлларинигина эмас, оёқларини ҳам кўтариб, унинг таклифини маъқуллаган бўлишарди.
Биз яна бир нарсани билардик. 15 ва 20 октябрь кунлари ўртасида Зарафшонга келиб, бу ердаги асосан руслар ишлайдиган Тоғ-метталлургия комбинати ишчилари билан учрашган Ислом Каримов, уларга тил масаласида ҳеч нарса ўзгармаслиги, қонун қабул қилинса ҳам, у шундай бўладики, эски статус-кво сақланиб қолиши ҳақида ваъда берган, биз бу ҳақда ўша мажлисда қатнашган бир “Бирлик”чининг баёнотини ҳам тарқатгандик.
Бошқа томондан, агар Каримов ўша сессияда ўзбек тилини ҳақиқий давлат тили қилувчи қарор чиқартириш ниятида бўлса, митингчилар билан бу қадар олишиб нима қиларди. Митингчилар олдига давлат расмийларидан бир одам чиқиб, ўз тилимиз тақдири билан қизиқаётганингиз учун раҳмат, биз ҳам шуни ўйламоқдамиз, сиз истаётган қонун албатта қабул қилинади деса, биз тинчгина тарқаб кетган бўлардик-ку.
Айтилган мулоҳазалар кўрсатдики, биз жуда тўғри қилганмиз, 15 ва 19 октябрда ҳам митинглар ўтказганмиз. 21 октябрда ҳам митинг ўтказиш режамиз борлигини юқорида айтган эдим.
Ўша куни эрталаб, фаолимиз Исмоил Одилов ўз Запорожец автомобилида мени Високовольтний массивидаги уйимдан олди ва биргаликда шаҳар марказига кетдик. Пушкин кўчаси орқали келиб, Ўрда томон кетдик. Ҳаммаёқ милиционерлар билан тўла. Ленин майдонига кириш жойлари автобус ва юк машиналари билан тўсиб қўйилган. 2-3 одам бир жойга тўпланса, дарҳол уларни ҳайдамоқдалар, қаршилик кўрсатганларни милиция бўлимларига олиб кетмоқдалар.
Биз машинадан чиқадиган бўлсак, дарҳол ушлашларига шубҳамиз йўқди. Шу кетишда Чорсуга, Москва меҳмонхонасигача бордик. Кўкалдош мадрасаси олдидан бозорга кирабериш йўлида 10-15 нафар сафдошимизни кўриб, уларнинг олдига келдик. Нима қилиш, одамларни қандай қилиб бирон ерга тўплаш ҳақида маслаҳатлашаётган эдик, яқиндаги милиция пунктидан бир гуруҳ милиционерлар югуриб келиб, мени ушлашди ва ўз пунктларига судрашди.
“Бирлик”чилар билан милиция ўртасида жанжал чиқди. Биз ўша дақиқаларда кўпчилик эканлигимиздан фойдаландик, мени уларнинг қўлидан тўғридан-тўғри суғуриб олишди. Аммо уларга ёрдам келиши муқаррарди. Ҳамма менга бу ердан кетишим кераклигини айтгач, биз Исмоил билан қайтиб унинг машинасига ўтирдик. Милиционерлардан бири югуриб келиб, ҳайдовчи тарафдаги дераздан боши ва ярим гавдасини машинага тиқиб, маҳкам рулга ёпишиб олди, аксига олиб, машинанинг стартёри ҳам дарров ишлай қолмади. Шунда йигитларимиз ёрдамга келишди, милиционерни оёғидан ториб олгач, тахминан 10 киши машинани орқасида итаиб юргизиб юборишди. Ҳаёлимда машинамиз қушдек учиб кетгандек бўлди.
Кейин билсак, биздан кейин яна бир қатор бирликчиларни, уларнинг ичида яна журналист Анвар Усмонов бор экан, Киров милициясига тутиб кетишган ва уларга 10 кунлик маъмурий қамоқ жазоси беришган. Шаҳар тўла милиционерларни бир дўстининг автомобили ичидан кинога олиб юрган машҳур кинорежиссер Абдулазиз Маҳмудовни ҳам ушлаб олиб кетиб, 10 кунга қамашган.
Абдулазизнинг ўзи кейинчалик айтиб беришича, уларни бир неча милиция машинаси билан ўраб олиб тўхтатишган, улар ҳайдовчи билан эшикларни ичидан беркитиб олиб, машина ичида ўтираберишгач, шаҳар милиция бошлиғининг ўринбосари полковник Ўраим Абдуғаниев шахсан ўзи ўғриларнинг усули билан машина эшигини ташқаридан калитсиз очган ва Абдулазизни олиб кетишган. Унинг ўша куни олган ҳамма видеотасвирлари куйдириб ташланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинаётган пайтда бир гуруҳ миллатпарвар бирликчиларнинг айнан шу талаб билан кўчага чиққанлари учун қамоққа ташланиши, ўзбек тилининг мақомини биз тикладик дея кўксига ураётган Каримов ҳукумати ва уни маддоҳларининг миллат ва тарих олдидаги энг шармандали айбларидан бирдир.
Нима бўлса ҳам, шу куни ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди. Аммо, Туркиялик тадқиқотчи Ҳалил Очиқкўз “Абдураҳим Пўлат Озодликда” номли китобида ҳам таъкидлагани каби, минг афсуски, “Бирлик” бу кунни ўз ғалабаси ва байрами сифатида қутлай олмади. Сабаб?
Ҳаммага маълумки, ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш масаласини ўша кунларнинг кун тартибига, кейинчалик Олий совет сессиясининг кун тартибига "Бирлик" олиб келди ва айнан унинг кучи ва саъй-ҳаракатлари билан тилимизнинг мақоми тикланди. Агар сессия давом этаётган пайтда биз ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаблари ёзилган плакатларни кўтариб турсак, митинчилар бу талабларни баралла айтиб турсалар, бу воқеа очиқчасига бизнинг ғалабамиз деб ҳисобланган бўларди. Гапнинг пўскалласини айтсак, ғалаба бизники эканлиги расмийлаштирилган, таъбир жоиз бўлса ҳужжатлаштирилган бўларди.
Бу бизга, баъзилар ўйлаётганидек, ўз амбициямизни қондириш учун эмас, бу воқеани тарафдорларимизга катта психологик мадад, асосий мақсадимиз бўлмиш мустақиллик учун кураш йўлида бизга куч берадиган омилга айлантириш учун керак эди. Келаётган сайловларда иштирок этиш жараёнида бу ғалаба бизга қандай қанот бўлишини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Аслида буни биз ҳам, ҳукумат ҳам яхши тушунарди. Ҳукумат ўз ниятига етиш, яъни айтилган омилларни йўқ қилиш, қанотларимизни кесиш учун бизга қарши уч фронтда уруш очди, биз ҳам ўша уч фронтда кураш билан овора эдик.
Хуллас, сўнги кунлардаги ҳодисалар, яъни, шу уч фронт бўйлаб очилган ҳужумлар натижасида бироз эсанкириб қолганимиз сабабли, бу ғалабани қутлашга на вақтимиз на имконимиз бўлган. Минг афсуски, “Бирлик” халқ ҳаракати бу ғалаба кунлари, вақтинча бўлса ҳам, мағлубиятлар даврасига кирган эди, тўғрироғи, ўз “сафдошларимизнинг “ ҳам ёрдами билан киргизилган эди.
3. Замонавий жадидчиликнинг мағлубияти: Айб кимда, аввал халқ ва Каримовда, кейин биздами, ёки авваломбор ўзимизда?
Мамлакатда аҳвол ёмон бўлса, бунга халқнинг ўзи айбдор дея, ҳамма нарсани халқнинг елкасига юклаш ҳозир мода бўлмоқда ҳам дейиш мумкин. Бу мода бизга бошқа ерлардан келмоқда ҳам демоқчимасман. Бу мода ўзи бизда туғилмадимикан?
“Бирлик”нинг 1989 йил 8 октябрдаги бўлиниш мажлисининг видеофильмини кўрганлар эслашлари керак, у ерда шоира Гулчеҳра Нуриллаеванинг қуйидаги каби сўзлари бор: “Халқимиз ижтимоий-сиёсий карахтликда, биз эса, унга ёрдам бериш ўрнига бу мажлисда бўлаётгани каби ўз ўзимизни болталаш билан оворамиз”. Бунга жавобан Зоҳир Аълам шундай дейди: “Тўғри, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий онги шундай паст, биз ҳам унинг фарзандларимиз, шунинг учун унга лойиқ ишлар қилишимиз керак, қилмоқдамиз”. Бу қочириқ эмасди, у жиддий шаклда ўз айбини халқ билан бекитишга ҳаракат қилган.
Мана орадан 17 йил ўтиб, шу кунларда “Свобода” радиосида бир туркум суҳбатларда қатнашаётган рус сиёсатчиси Григорий Явлинский ҳам Россияда демократларнинг мағлубиятини халқнинг пассивлиги ва лоқайдлиги, бундай ўзгаришларга тайёрмаслиги билан тушунтиришга интилади.
Бундан бир ойча аввал собиқ “Бирлик”чи, ҳозир “Эрк” партиясининг котиби Дилором Исоқова билан телефонда гаплашгандим. Узоқ ва кўп мавзулар бўйигча суҳбатлашган бўлсак ҳам, менинг телефон қилишдан асосий мақсадим қуйидагиларни айтиш эди: “Мамлакатимизнинг шу кунларга тушиши, демократия ниҳоллари қуритилиб, диктатура қайтадан тикланиши, минглаб одамлар қамоқларда чиритилиши, қанчадан қанча болалар етим бўлиши, оналар муштипар қолишига - “митинг қилиш кўча чангитишдир” дея муҳим сайловлар арафасида сизлар “Бирлик”ни парчалашингиз сабаб бўлган. Бу воқеаларни ўзида акс эттирувчи видеофильм сайтга хам қўйилди, секин аста бу ҳаммага аён бўлади. Шу сабабли, Сиз ўзингиз шахсан “Тавба” номли бир туркум мақолалар ёзиб, халқдан кечирим сўрашингиз лозим. Ўз юкингизни фарзанларингизга қолдирманг. Биз Сиз билан дунёдан ўтиб кетамиз, аммо болаларингиз вақти келиб Сиз учун кечирим сўрашга мажур бўладилар”.
Дилором шундай жавоб берди: “Биз ўз айбимизни тан олганмиз. Буни Озолдик ва ББСдаги суҳбатларимда кўп марта гапирганман. Бугунги аҳволимизнинг сабаби - биринчиси, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий пассивлиги, иккинчиси, Каримовнинг айёрлик қилиб, раисимизни алдагани, учинчиси, ўзимизнинг алданишимиз. Ҳозир партиямиз ва раисимизнинг аҳволини кўриб турибсиз. Бундай бўлишида Сизнинг ҳам қўлингиз бор, келинг энди, ўлганни устига тепган қилманг”. Кўриб турибсизки, яна асосий айб халққа юкланмоқда.
Бундан икки кун аввал, ушбу мақолани ёзишни ҳаёл қилганимда кейин, “Бирлик”нинг фаоли, бўлиниш мажлисини видеотасмага туширган кинорежиссер Абдулазиз Маҳмудовга телефон қилдим, анча гаплашдик. 17 йил аввал шу кунларда бўлган воқеаларни эсладик, баъзиларининг кун-тарихию соатигача аниқлаштирдик.
Абдулазиз ҳам асосий айбни халққа, тўғрироғи, унинг консерватор менталитетига қўйди. У айни замонда, мен учун ҳам кутилмаган бир ўхшатишлар қилди. Унинг фикрича, жадидларнинг ўтган асрни 20-чи йиллардаги мағлубиятининг асосий сабаби, халқ улар истаган модернизацияни, замонавийроқ атамалар билан айтсак, демократиянинг ҳатто энг кичик элементларини қабул қилмаганида, халқ бундай ўзгаришларга тайёр эмаслигида, унинг консерваторлигида. “Бирлик”нинг яратилиши ва парчаланишига оид воқеаларни ҳам шунга ўхшатиб баҳолаш керак. Ташкилот бўлингандан кейин “Бирлик”да қолганларни, яъни ҳақиқий бирликчиларни жадидларга қиёслаш мумин, улар мустақилликнинг ўзигина жамиятни янгилай олмаслиги, замонавийлаштиролмаслиги, бунинг учун демократик ўзгаришлар кераклигини тушунган одамлар эдилар. Бўлғучи эркчилар эса, консерваторлар бўлишган, улар жиддийроқ ўзгаришларни ўйлаб ҳам кўришмаган. Улар мустақиллик ҳамма нарсанинг давоси эканлигига ишонишарди.
Абдулазизнинг фикрича, халқнинг ўша вақтдаги мавжуд менталитетидан келиб чиқадиган бўлсак, ўша кунги ўзбек жамияти бизга, яъни бирликчиларга эмас, эркчиларга яқин бўлган. Бизнинг бўлиниш мажлисидаги ғалабамиз, халқнинг жуда кичик, аммо ўта актив қисмининг вақтинчалик ғалабаси эди. Аслида, эркчилар ғалаба қилиши керак эди ва қилардилар ҳам, агарда Каримов уларга берган ваъдаларини бажарса. Аммо, Каримов алдагач, улар аччиқ қилиб қайта мухолифатга ўтдилар.
Мен шартли бўлса ҳам ҳақиқий бирликчиларни замонавий жадидлар деб аташ фикрига қарши бўлмадим. Миллат биз таклиф қилаётган ўзгаришларга тўла тайёр бўлмагани ҳам турган гап. Аммо, бу ерда айбни халққа қўйишга мутлақо қарши чиқдим. Чунки, халқни ўз орқасидан олиб кетоладиган прогрессив кучлар ҳар доим унинг озчилигини ташкил этган. Қайта қуриш йиллари ўзбек халқи, майли, аниқроқ қилиб айтайлик, унинг биз каби фарзандлари шундай кучни яратолди. Халқдан туғилган "Бирлик"ниг вазифаси шу эди ва у халқни ўз орқасидан эргаштиролди.
Демак, 1989 йил 8 октябрдаги бўлиниш мажлисида бирликчиларнинг ғалабаси тарихий мантиққа эга бўлган. Бу ғалабанинг қисқа ваъдали бўлиб чиққани, ўрта ваъдали ғалабани эса, Каримов режимига таянган бошқа тараф, яъни бўлғуси эркчилар қозонгани бошқа масала. Биз бунинг сабабларини ҳам биламиз. Каримов режими халққа эмас, Москвага суянгани туфайли, бу босқичдаги ўша ўрта ваъдали ғалабанинг илдизини, Абдулазиз ва бошқалар ҳам айтаётганидек, миллатнинг аҳволи, кучи ва менталитетидан қидириб бўлмайди, чунки у бегонага илдизга эга бўлгани аниқ. Муҳим бўлгани шуки, Каримов режимининг эркчилар билан ўртоқлиги ички мантиққа эга бўлиб, уларнининг “Бирлик”дан кўра анча консерваторроқ бўлганлари бирлашишлари учун асосий омил бўлган. Бошқа омиллар ҳақида, хусусан, мен ўзим, кўп гапирганман ва ёзганман, улар ўз кучида қолаверади, албатта.
Демак, Ўзбекистон ҳалигача бизнинг ўрта ваъдали мағлубиятимиз натижалари остида вужудга келган вазиятда яшашга мажбур бўлаётгани халқнинг айби эмас, ўша бўлувчиларнинг айби. Бошқа сўзлар билан айтсак, замонавий жадидлар халқ уларни қабул қилмаганидан эмас, ташқи куч – Москва ва унинг маҳаллий хизматкорлари бунга йўл бермагани учун мағлубиятга учрадилар. Ўтган асрнинг бошларида ҳам шундай бўлганди, қайта қуриш йиллари яна шундай бўлди. Бу энг тўғри ва фундаметал хулосадир.
Бошқа тарафдан, агар “Бирлик”нинг ўша қисқа ваъдали ғалабаси бўлмаса эди, Ўзбекистонда демократия учун кураш ўша босқичдаёқ битган бўларди, бизни туркманларнинг куни кутарди. Шунинг учун, қўрқмасдан айтиш мумкинки, ўша ғалаба узоқ ваъдали ғалаба учун фундамент яратди. “Бирлик” ҳозир ўша мустаҳкам фундаментда туриб кураш олиб бормоқда. Бошқалар, фундаментлари йўқлиги учун, курашолмаяптилар ҳам.
Айнан шулар сабабли, "Бирлик" ғалабага эришиши муқаррардир.