21 October 2006
03:00 -
10:00 - Абдураҳим Пўлат: 17 йил аввалги шу кунларни хотирлаб, ўзлигимизни англашимиз лозим (1-қисм) 7:00 - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида БМТ билан ҳамкорлик қилар эмиш 3:00 - Нет позорным моральным и
10:00 - Абдураҳим Пўлат: 17 йил аввалги шу кунларни хотирлаб, ўзлигимизни англашимиз лозим (1- қисм)

1. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши арафасида

Роппа-роса 17 йил аввал ҳам 19 октябрь пайшанба эди. Эрталаб ишга келишим билан институтимизнинг вахтери телефон қилиб, мени бир одам сўраб келганини айтди. Тушсам, бир эмас, мени фуқаро кийимидаги икки одам кутарди. Уларнинг қаердан эканлигини дарҳол тушундим. Қўлларида Тошкент шаҳар прокуратурасининг чақириқ қоғози бор эди. Бу ерга яна қайтариб олиб келишга ваъда бериб мени олиб кетишди. Табиий, ўз ихтиёрим билан кетдим, аммо кўриб турардимки, истамасам ҳам олиб кетишарди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб 15 октябрда ўтказган Ленин майдонидаги митингимизни “оммавий тартибсизликлар” деб баҳолаган шаҳар прокуратураси менга қарши шу тартибсизликларнинг бошқарувчиси сифатида жиноий иш очган экан.

Шу ерда лирик чекиниш қилиб, бироз аввалги воқеаларни эслатиш яхши бўларди. Ўша йили 10 сентябрга режалаштирилган 100 минг кишилик митингимиз бўлғуси эркчилар тарафидан тўхтатилгани, лекин ҳукумат ўз ваъдаларини бажармагач, митингларни давом эттиришга қарор қилиб, 24 сентябрь куни Ленин майдонида катта митинг, сўнгра, Навоий кўчаси ва Беруний проспекти бўйлаб муҳташам намойиш ўтказганимизни аввалги хотираларимдан бирида ёзгандим.

Кейин 1 октябрь куни митинг ўтказдик. Ҳукумат ўша куни эрталабдан телевидение орқали хинд киноларини намойиш қилишига, талабалар учун Халқлар Дўстлиги саройида ўша вақтда ўта машҳур бўлган, аммо табиати билан мунофиқ Шерали Жўраевнинг текин концертини уюштиришига қарамасдан, митингга минглаб одам келди. Кейинги митинглар 8 ва15 октябрга тайинланди.

Кейинги митинларга минглаб эмас, энди ўн минглаб одам келишини фарқига борган ҳукумт талваса ичида чора қидиришга бошлади. Кўп ҳолларда бўладигандек, болтанинг сопини ўзидан чиқардилар. “Бирлик” раҳбарияти ичида кўпчиликни ташкил қилувчи ёзувчилар 8 октябрга ташкилотнинг Марказий Кенгаши мажлисини чақириш хусусида қарор қилдилар. Ваҳоланки, Марказий Кенгашнинг сўнги мажлиси 15 сентябрда, бор йўғи 3 ҳафта олдин ўтказилганди.

Табиий митинг бўлмади, Марказий Кенгаш йиғилишда эса, ҳукуматнинг истагани бўлди, “Бирлик” бўлинди. Шундай бўлса ҳам, “Бирлик”нинг мен раҳбарлик қилган асосий қисми 15 октябрь митингини тўхтатмасликка қарор қилди. Бу митингнинг ўтказилиши иккинчи қисмни қандай обрўсизлантиришини англаб етиш қийин эмасди, кўринишидан, буни у тарафдагилар ҳам яхши тушунишган.

15 октябрда Лекин майдонига оқиб келаётган одамлар ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлдилар. Лениннинг ҳайкали ва унинг олд қисми бир бирларини қўлтиқлаб олган милиционерлар билан ўраб олинганди. Аммо сал нарироқда, Министрлар советининг 16 қаватли биносига яқин жойда бир юк машинаси кўндаланг қилиб қўйилган. Унинг четлари очиқ кузовига гилам ёзилган бўлиб, гилам устида бўлинган “Бирлик”нинг иккинчи қисми лидерларидан ёзувчи Аҳмад Аъзам митингни бошқаришга тайёрланарди. Унинг қўлида мегафон ҳам бор.

Мен орқамдан оқиб келаётган минглаб кишиларга қараб, “Ўртоқлар, миллатнинг митинги майдоннинг марказида ўтказилиши керак” дедим ва милиционерлар сафига қараб юрдим. Одамлар оқимига милиция, табиий, дош беролмади, майдон очилди, митинг бошланди.

Атрофимизда парвона бўлиб юрган шахар ижроия қўмитаси раиси Шоиноят Шоабдураҳимовга мурожаат қилдим: ”Биз митинг ўтказиш учун билдириш аризасини ўз вақтида сизларга топширганмиз. Қонунга кўра, бизга шароит яратиб беришингиз керак. Митинг тартибли ўтиши учун бизга мегафон керак” дедим. У одам милиционерларга буйруқ берди, улар бизга ўз мегафонларини беришди.

Шу пайтгача ҳеч бир митингга келмаган, “Бирлик”нинг 8 октябрдаги бўлиниш мажлисида “митинг ўтказиш - кўча чангитишдир” деган Салой Мадаминов ҳам келиб қолди бу ерга. У митинг Аҳмад Аъзам тарафидан эмас, бошқа қисм тарафидан бошқарилаётганини кўриб, бироз саросимага тушса ҳам, кейин ўзини тутиб олди ва бир нутқ ҳам сўзлаган бўлди.

Митинг 20 октябрда очиладиган Олий совет сессиясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берувчи қонун чиқаришни талаб қилди, 19 ва 20 октябрь кунлари кечқурун, 21 октябрь шанба куни эрталаб яна шу марказий майдонда митинг ўтказишга, 21 октябрь куни эса, қонун чиқарилмагунча тарқамасликка келишилди.

“Бирлик”нинг бўлиниши ҳам бизни етарлича кучсизлантиролмаганини тушунган ҳукумат, бизга қарши иккинчи фронт очди (биринчиси - "Бирлик"ни парчалаган бўлғуси эркчиларнинг ҳаракатаи эди). 16 октябрь куни эрталаб мени ўзим аъзоси бўлган Коммунистик партиянинг Куйбишев район (ҳозирги - Мирзо Улуғбек тумани) комитетига чақиртиришди ва райкомнинг Бюросида шахсий ишимни кўришга бошлашди. Уларни қанчалик мазах қилганимни кўрсангиз эди, буни сўз билан тушунтириб бўлмайди. Мен билан Бюрога чақиртирилган институтимиз паркомининг секретаридан қўрқдим халос. Ўтакаси ёрилган бу одам юраги ёмон бўлиб йиқилиш арафасида турарди. У менга эмас, мен унга далда бериб туришимдан Бюро аъзолари ҳам ҳайратда эдилар. Ҳозирги ёшлар билмасликлари мумкин, аммо у пайтларда райком Бюросига бу каби масалада чақирилганлар ҳар доим инфаркт кечирмасалар ҳам бу ердан юракларида катта муаммо билан чиқиб кетардилар.

Табиий, бу совет замонинг энг даҳшатли суди эди. Бюронинг мақсади равшан. Агар мен “Бирлик”дан кетишимни айтсам ёки митингларни тўхтатишга ваъда қилсам, менга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган бўларди. Мен нафақат ваъда бермадим, том аксича, биз бу курашимизни ҳеч қачон тўтатмаслигимизни, бу кураш партиянинг ўзи бошлаб берган қайта қуриш сиёсатига мос шаклда бораётганини айтдим.

Улар мақсадларини амалга ошириб, мени партиядан ўчириш ҳақида қарор чиқардилар. Икки киши, улардан бири Фанлар Академияси Электроника институтининг директори, узоқ йиллар Ленинградда ишлаб келган профессор, яқинда Ўзбекистон фанлар Академиясининг мухбир аъзоси бўлиб сайланган олим эканлиги эсимда. Аммо, минг афсуски, исмини хотирламайман. Ўша замон учун унинг қилган иши ҳам катта мардлик эди.

Райкомнинг иккинчи котиби Шуҳрат Нусратов мени бироз танигани учун ўзини ноқулай сезиб тургандек бўлди, лекин охирида ўзини оқлаб олди. “Мен Сизни партиядан ўчиришга қарши эдим, - деди у. - Фақат бу ерда ўзингизни бунчалик кибор билан тутишингиз, партияга нисбатан ҳурматсизлигингиз туфайли фикримни ўзгартирдим. Мен ҳам Сизни партиядан ўчириш қарорига қўшиламан”.

Ташқарига чиқишим билан учинчи фронт очилганини ҳам ўргандим. Олдимга нотаниш бир одам келиб, ўзини Қўқон прокуратурасининг вакили сифатида таништирди ва бир муддат илгари Қўқонда ўтказилган митинг мунсабати билан устимдан жиноий иш қўзғатилганини айтиб, қўлимга Қўқон прокуратурасига чақириқ қоғози тутқазди ва буни тасдиқловчи имзоимни ҳам олди.

Юқорида айтилганидек, 2 кундан кейин учинчи фронтни яна кенгайтиршди ва Тошкентда ҳам менга қарши жиноий иш очишди.

Шу ерда бир нарсани баъзи одамларга эслатиш, билмаганларга тушунтириш керак бўлади. Совет замонида яхши маънода карьера қилмоқчи бўлган одамга энг катта жазо, жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳам кўпроқ, партиядан ўчириш ҳисобланарди. Партиядан ўчирилган кишиларнинг кўпчилиги қалб кризиси кечиришарди. Балки, бундан ҳам муҳими, бу ҳолат Коммунистик партия, демак, бутун ҳокимият бу инсонга қарши ҳужумга ўтганининг сигнали ҳисобланарди.

Тўғри, хўжалик ишлари ёки шахсий ҳаётларидаги нуқсонлар учун партиядан ўчирилганлар учун бу унчалик катта фожеа бўлмаса ҳам, идеолигик масала бўйича партиядан отилиш энг катта калтак бўлган. Шу сабабли, бирон шахснинг партиядан ўчирилиши оддий одамлар, бунинг устига тузумдан қўрқиш руҳида тарбияланган одамлар тарафидан қандай қабул қилинишини тахмин қилиш қийин бўлмаса керак.

“Бирлик” атрофида йиғила бошлаган одамлар, унинг митинларига келаётганлар бошқаларга нисбатан анча мард ва шижоатли бўлсалар ҳам, ҳамма одам тузум қаршисидаги қўрқувдан тўла халос бўлган дейиш муболаға бўларди. Менинг партиядан ўчирилишим “Бирлик”ни қўллаб қувватловчиларга қандай салбий таъсир кўрсатганини тезда кўра бошладик ҳам.

Айтилганлардан келиб чиқиб, шак-шубҳасиз айтиш мумкин эдики, “Бирлик”нинг бўлиниши бизга қарши очилган биринчи фронтнинг маҳсули бўлса, мухолифатни кучсизлантиришни давом эттириш учун менинг шахсим мисолида бизга қарши иккинчи ва учинчи фронтларни очишганди. Улар бир марказдан координация қилинаётганини тушунмаслик учун одам анча содда бўлиши керак.

Хуллас, 19 октябрь куни мени прокуратурага келдирдилар. Мен ҳеч ким билан хабарлашолмаганим сабабли, бу ҳақда ҳеч кимда маълумот ҳам йўқ эди. Мен бу хусусда ортиқча бош қотириб ўтирганим ҳам йўқ, бу ердан бир икки соат ичида қўйиб юборишса керак, деб ўйладим.

Аммо, реаллик бошқача бўлиб чиқди. Мени бир хонага феълан қамаб қўйдилар дейиш мумкин. Ҳеч қаерга чиқармасдан бўлар бўлмас саволлар бериб кечқурунгача ушлаб турдилар. Овқатни шу ерга олиб келдилар. Бир жойга чиқсам ҳам милиция назорати остида олиб боришди.

Ташқарида эса, ҳеч ким менинг қаердалигимни билмайди. Соат кечқурун 7 га митинг эълон қилганмиз. Шу ерда яна бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳар қандай ишхонада, ҳар қандай ташкилотда, у демократик бўлса ҳам, ва ҳар қандай давлатда биринчи шахснинг роли жуда катта бўлади. Ҳатто, минг афсуски, жуда катта бўлади дейишим мумкин. Бу объективлик. Шахснинг ролини камайтириш учун раисдошлик каби структуралар яратилса, инсониятнинг тажрибаси кўрсатганидек, маъсулиятсизлик кучаяди. Бу ҳам объективлик. Айган шу сабабдан, демократик давлатларда, АҚШда буни мисолини ҳам кўрганмиз, давлат президенти тўсатдан ўлса, ҳалок бўлса, ўта тезликда, ҳатто дафн маросимнинг битиши ҳам кутилмасдан, вице-президент президент лавозимига расман чиқарилади. Акс ҳолда, жуда кўп ишлар нормал изидан чиқиб кетиши мумкин экан. Бу ҳам объективлик.

Биз ҳам бу масалада истисно эмасдик. Атрофимизда жуда яхши йигитлар кўп бўлишига, етук ўринбосарларим бўлишига қарамасдан, 19 октябрь куни митинг бошланишига етиб боролмаганим, ҳеч ким менга нима бўлганини ҳам билмагани сабали митинг бошқарувсиз қолган. Ҳукумат шаҳар марказига милиционерларни ҳам кўпроқ ташлаган. Биринчи фронт ҳужумчилари ҳам бекор ўтиришмаган экан. Ёзувчиларга яқин талабалар, яъни кечагина митингларимизнинг мотори бўлган талабалар, Талабалар шаҳарчасидаги ёшлар орасида митингга чиқмаслик ташвиқотини ҳам бошлаб юборишибди.

Хуллас, одамлар шу куни кечқурун уюшолмаганлар, ўраб олинган Ленин майдонига киролмаганлар, ҳаммани бир жойга тўплайдиган раҳбар бўлмаган.

Ғира-шира пайтда, прокуратура ичидаги қўриқчиларимнинг эътибори сусайди шекилли, бир нарсани баҳона қилиб у ердан чиқиб кетишга эришдим ва дарҳол Ленинг майдонига югурдим. Ўша пайтда шаҳар прокуратураси Олой бозоринг орқасида жойлашагди. У ердан Энглельс кўчасига, у орқали Офицерлар уйи олдидан ўтиб, Карл Маркс кўчасидаги Горький номли рус театри олидига келгач, бир гуруҳ сафдошларимизга дуч келдим. Улар митинг бошқарувсиз қолгани, Ленинг майдони атрофи милиция қаторлари билан ўралганини айтишди. Кимдир ҳаммани Ўзбекистон меҳмонхонаси олдига йиғилишга чақирибди. У ерга қараб кетдик.

Меҳмонхона олдида каска кийиб, тўқмоқлар ва қалқонлар билан қуролланган милиционерлар, яна ўнлаб милиционерлар тўла автобуслар қуршовида, аввалгилари билан солиштирганда, нисбатан кичикроқ бир гуруҳнинг митинги бўлаётганди. Аммо, олдимиздаги саҳна муҳташамлигини тан олиш лозим. Вақт анча қоронғи бқўлиб қолган. Меҳмонхонанинг деразаларидан асосан чет эллик меҳмонлар қараб туришарди. Уларнинг бир қисми ташқарига чиқиб ва митинчиларнинг ёнига келиб, воқаени кузатишар, нима бўлаётганини тушунишга ҳаракат қилишарди.

Янглишмасам, митингда фақат аёллар гапришди. Аввал Мўътабар Аҳмедова, кейин шоира Гулчеҳра Нуриллаевалар чиқишди. Гулчеҳра опа менинг партиядан ўчирилганим “Бирлик”ка ҳам қарши ҳужум эканлигини таъкидлаб, ҳаммани мени ҳимоя қилишга чақирдилар. Баъзи шахсий душманларим, шу кичик бир лавҳани назарда тутиб, “Абдураҳим Пўлат ўз ҳимояси учун митинглар уюштирди” деб ҳалигача сасиб юришади. Аслида митинг ўзбек тилига бағишланганди.

Сўнгра ёш бир жувон гапирабошлади, тўғрироғи, шеър ўқий бошлади. Шеър тилимиз ҳақида эди. Унинг : “Она тилим олган куним тўй қиламан” деган сўзлари миямга мих каби қоқилган, улар ҳеч қачон миямдан чиқмайди. Чунки, шунчалик оддий сўзлар билан, тилимизни улуғлаш мумкин деб ҳеч қачон ўйламаган эдим. Ўйлаб кўринг-да, “тилни олиш” нима дегани? Аммо, ўша вазиятда бу ҳаммага тушунарли бўлиб, ҳаммамизнинг миямизга мих қоқилаётгандек эди. Мих қоқаётган жувон Васила Иноятова эканлигини кейин ўргандим. У бугун “Бирлик”нинг Бош котиби. Қаҳрамон аёл.

Эртага ҳам митингга тўпланишга қарор қилиб тарқалдик. Уйга келар келмас, хабар олдим. Қоронғидан фойдаланган милиционерлар бир гуруҳ митингчиларимизни ушлаб кетишибди. Қоронғуда митинг ўтказиш тажрибамиз йўқ эканлиги, митинг қатнашчиларининг сони камаётганини ҳисобга олиб, эртаси кун митинг ўтказмасликка, аммо 21 октябрь митингини тўхтатмасликка қарор қилдик. Бу хабар тезда ҳаммага тарқатилди ҳам.

Кейин маълум бўлдики, 12 киши ушланиб кетган экан. Уларни Чилонзор туман судига олиб боришибди ва маъмурий жазо бериб, ҳаммаларини 10 кунга қамашибди. Шундай қилиб, кечагина бизга қўл тегизгани қўрқадиган ҳокимият биринчи марта бизга қарши чоралар кўришга бошлади. Уларнинг уч фронт бўйлаб олиб бораётган ҳужумлари биринчи натижаларини берди десак бўлади.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак. У босқичда, ҳали ҳамма структуралар ҳукуматнинг айтганини сўзсиз бажара бермасдилар. Масалан, ўша куни Чилонзор туман судининг судьяси, у бир аёл эди дейишади, “журналист ҳамма ерда бўлиб, хабар тўплаш ҳаққига эгадир” дея журналист Анвар Усмоновни озод қилиб юборган. Шундан кейин Анвар орқали сафдошларимизнинг қамлганини билиб қолдик.

Ўзбек тили давлат тили бўлиши ҳақидаги талаб билан митингга чиқиб, 10 кунга қамалганлар ичида, у пайтларда ашаддий бирликчи, кейинчалик ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб, ундан ҳам кейин “Бирлик”ка сал кам душманга айланиб кетган, миллати осетин Михаил Ардзинов ҳам борлиги диққатга сазовордир.

(Давоми бор)

7:00 - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида БМТ билан ҳамкорлик қилар эмиш

Бу хабарни тарқатган русларнинг Интерфакс ахборот агентлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланади. Эмишки, Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Абдуллаев БМТ Бош Ассамблеяси Учинчи Қўмитасининг шу кунларда ўтган Тошкентдаги учрашувида шу хусусда гапирган.

Бўлиши мумкин, Ўзбекистон расмийлари шундай дейишган бўлиши мумкин. Аммо ҳамма гап шундаки, БМТ инсон ҳуқуқлари масаласида энг ишончсиз восита. Айнан шу сабабли, АҚШ БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Комиссиясининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига айлантирилишини мутлақо фойдасиз деб ҳисоблаб, бу хусусдаги қарорга қарши овоз берганди. Худди шу сабабдан Ўзбекистон ҳукумати бу бечора Кенгаш билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлиши мумкин. Ҳамкорлик бўлиши мумкин, фақат бундан фойда бўлмаслиги аввалданоқ аниқ.

3:00 - Нет позорным моральным и физическим пыткам, унижающим достоинство человека (Заявление Общества «Эзгулик», 20 октября 2006 года)

Со дня обретения Узбекистаном независимости самая прогрессивная часть общества - представители демократических сил подвергаются постоянным преследованиям со стороны силовых структур. Некоторые из них под угрозой ареста и возможных пыток были вынуждены покинуть Родину, и нашли убежище за рубежом. Оставшиеся в стране инакомыслящие до сих пор подвергаются гонениям, разного рода издевательствам. Многим из них вынесли судебные приговоры по сфабрикованным уголовным делам.

В последнее время представители местных и международных правозащитных организаций стали обращать внимание на следующее обстоятельство. Известные силой духа и принципиальностью демократы стали отказываться защищать себя на суде. Многие из них подозрительно одинаково признались в совершении мнимых преступлений, обратились к президенту страны и народу с просьбой о помиловании. В ходе судебных заседаний некоторые из них отказалась от услуг адвокатов, просили местных и иностранных наблюдателей покинуть зал суда, не захотели рассказать о своих проблемах и душевных переживаниях даже своим родственникам, друзьям.

В число вышеупомянутых осужденных попали писатель Мамадали Махмудов, талантливый поэт и певец Дадахон Хасан, активисты Партии «Бирлик» Хамдам Сулейман, Акбарали Арипов, Улугбек Хайдаров, Дилмурод Мухитдинов, Мамаражаб Назаров, координатор коалиции «Солнечный Узбекистан» Надира Хидоятова, известный предприниматель Санджар Умаров, правозащитник Ядгар Турлибеков и многие другие.

Опасаясь моральных и физических расправ, не доверяя судебной системе и существующей власти, подсудимые отказываются обращаться с жалобой на нарушения процессуальных норм, положений законодательства в местные и международные инстанции.

В чем причина отказа подсудимыми защитить свои гражданские права, честь, достоинство и дружного признания ими мнимых преступлений?

Надо открыто сказать, что это не является признаком слабоволия или незнания ими своих прав. Это является следствием изощренных моральных, психических и физических пыток, запугиваний подследственных.

У нас имеются конкретные факты, подтверждающие абсолютную невиновность многих осужденных, повсеместном нарушении процессуальных норм со стороны правоохранительных органов, предвзятость, необоснованность судебных приговоров. Со временем они будут направлены в соответствующие инстанции, возможно, с показаниями и доказательствами пыток незаконно осужденных.

Силовые структуры республики, похоже, убедились в эффективности методов запугивания подследственных. Рассчитывая на безнаказанность и в дальнейшем, они продолжают совершенствовать систему пыток, издевательств. Сюда входят угрозы здоровью и жизни подследственных, членов их семей, запугивания другими карательными мерами.

Омбудсман, Центр прав человека и другие негосударственные организации, обслуживающие авторитарный режим, делают вид, что не замечают масштабы насилия и усиления репрессий, занимают молчаливую, созерцательную позицию. Они не понимают, что со временем сами могут оказаться в положении осужденных, осужденных историей.

Исходя из вышеизложенного, не следует ли придти к однозначному выводу, что нынешняя власть, преследующая инакомыслящих, не заинтересована в становлении нормального гражданского общества, ведении совместно с общественностью борьбы с произволом чиновников, силовых структур, судебным беспределом и в устранении препятствий на пути развития страны. Судебная власть и прокуратура, вместо обеспечения верховенства Конституции и Закона, играют роль активных исполнителей политических заказов, потворствуют нагнетанию атмосферы насилия и террора в стране.

Результаты мониторинга, проводимого нами в течение последних год, указывает на необходимость проведения ревизии и пересмотра всех сфабрикованных уголовных дел на правозащитников, журналистов, предпринимателей, представителей оппозиции, т.е. на всех политических заключенных, которые под пытками признали свою несуществующую вину.

Нужно положить конец позорным моральным и физическим пыткам, политике устрашения народа, унижающее достоинство человека, наносящие большой вред международному престижу Узбекистана.

Общество прав человека Узбекистана «Эзгулик» призывает все общественные организации и их активистов заявить о своей солидарности с жертвами произвола властей – политическими заключенными, активнее бороться за их права, за наше будущее!