13 April 2011
03:48 -
Бугун миллат хоинларидан бири Шерали Жўраевнинг “туғилган” куни
Интернетдаги шоу-бизнес олами янгликларини ёритувчи айрим нашрлар Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Шерали Жўраевни бугун, 12 апрелда 64 ёшга тўлгани билан қутлаб, хабарлар тарқатишибди. 1947 йилда Андижон вилоятида туғилган ҳофизнинг санъат соҳасидаги хизматларига гап йўқдир, аммо унинг мустақиллик учун кураш бошланган йилларидаги миллатга хоинлигини, халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”нинг оёғидан чалишдаги “хизмат”ларини тилга олмай бўлмайди. Бу ҳақда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Дўст бўлсанг ёнимда тур” номли мақола ёзиб, “Ҳаракат” журналида чоп этган (http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=24&id_topic=160&id_stat=277).
Туғилиш куни баҳонасида эса шуни эслатиб ўтиш керакки, кейинчалик Ислом Каримнинг лаганбардорларидан бирига айланган, сўнгра ишлатилган елимхалта сингари четга улоқтирилган бу шахс “Бирлик”нинг “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” шиори остида ўтказаётган митингларига оқиб келаётган ёшларни чалғитиш мақсадида, Ислом Каримнинг шахсий топшириғи билан, “Халқлар дўстлиги” саройида бепул концерт берган.
Шундан кейин Ислом Каримнинг дўстига айланган бу пасткаш ҳонанда президент билан бирга Маккаю мукаррамада Ҳаж сафарини адо этиб, ҳожи бўлди. Ҳатто асл туғилган куни ёз ойларига тўғри келса-да, 1991 йилда Ҳажга борган 12 апрель санасини туғилган куни деб эълон қилди. Гўё, у ҳаждан кейин ўзини гуноҳлардан пок, янги туғилган каби кўрсатиш учун бўлса керак.
Аммо, у Абдураҳим Пўлат унга берган “мунофиқ” тамғасидан ҳеч қачон қутилолмайди. Ўзбек миллати унга шундай тамғани, вақти келиб, ўзи ҳам босади.