13 April 2011
04:03 - Гўёки демократия қураётган Қирғизистон ўз ҳудудида диктатор Путиннинг номини вақтинча абадийлаштирди
Бугун бу мамлакатда тарқатилган расмий хабарларга кўра, қирғизлар бу ўрис диктаторнинг номини абадаийлаштириб бўлгандайлар. Қирғизистоннинг ноқонуний президенти Роза Отунбоева тарафидан 11 апрель куни имзоланган қонун Қирғиз тоғидаги баландиги 4446 метр бўлган номсиз чўққига Россиянинг бош хўжайини Владимир Путиннинг номини берибди.

Бу воқеа ҳам Қирғизистон қайси йўлдан кетаётганининг кўрсатгичидир. Очиғини айтса, дейди мухбиримиз, Марказий Осиё тоғлари Москва чизиб берган чегаралар туфайли қирғизларники бўлиб қололмайди, у мазкур ҳудудларда доимо яшаб келган ҳамма халқларникидир. Вақти келиб, улар бу чўққининг номини албатта ўзгартирадилар. Балки, бунинг учун қирғизларнинг рухсати ҳам сўраб ўтирилмайди.

Ҳа, айтиш мумкинки, Путиннинг исми Қирғизистонда вақтинча абадийлаштирилди.