11 April 2011
21:15 -
Францияда паранжи ва ҳижобда юриш бугундан эътиборан жазоланишга бошланди, буёғи нима бўлади?
Бугун Францияда паранжи ёки ҳижоб кийган аёлларнинг кўчалар ва жамоат жойларида юришини тақиқлайдиган қонун кучга кирди. Бу қонунни бузганларга 150 евро (бугунги курс бўйича 217 доллар) миқдорда жарима солинади, уларга фуқаролар жамиятида одам ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида мажбурий дарс берилади. Аёлларни паранжи ёки ҳижоб кийишга зўрлаган ёки ундаганлар бир йиллик қамоққа ёки 30 минг евролик жаримага дучор бўладилар.
Европанинг бошқа давлатларида ҳам шу каби қонунлар киритиш устида иш кетмоқда. Туркияда бундай қонун ўтган асрнинг 30 йилларидан бери бор. Бу мамлакатнинг ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси бу қонунни йўқ қилишни истайди, аммо, буни очиқ гапиролмайди. Чунки, Конституцион Суд бундай партияни дунёвийлик принципидан чекинишда айблаб, дарҳол бекитиши мумкин.
Бугун Парижда 50-100 кишилик аёллар гуруҳи бу қонуннинг кучга киришини қоралаб митинг-намойиш ўтказишга ҳаракат қилган. Аммо, полиция бу рухсатсиз тадбир қатнашчиларини тарқатиб юборган, баъзилар полицияга олиб кетилган.
Аслини олганда, дейди мухбиримиз, 21 асрда аёлларнинг расмдаги рўдаполар каби юриши мутлақо қабул қилиб бўлинмадиган нарсадир. Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган тафсири, яъни шархи бўйича яшаш ақлсизликдир. Қуръон янгидан тафсир қилиниши ва бунинг асосида Ислом дини ўзини-ўзи ислоҳот қилиши керак.
Акс ҳолда, мусулмонларни ҳақиқий Ислом талаблари бўйича яшаш йўлига Ғарб дунёси мажбурлаб олиб келади. Бундай шармандаликка йўл бермаслик учун ўзини Қори ёки Шайх деб атаб олган ўзбекдан чиққан Ислом уламолари ҳам ҳақиқатга кўзларини очишлари, ислоҳотларни ўзлари бошлашлари керак. Наҳотки, Исломдаги биринчи буюк ислоҳотларни ўзбеклар, хусусан, Ал-Бухорий ва Ат-Термизий каби биздан чиққан буюклар қилгани уларга дарс бўлмайди?