11 April 2011
01:29 -
“Тeмур тузуклaри”нинг янги нaшри чиқди, Ислом Карим мантиқсиз сўзбоши ёзди
Маълумки, Совет замонида рус тилида очиқча нашр этиб келинган “Тeмур тузуклaри” мустақилликдан кейин ўзбек тилида бир неча марта китоб ҳолида чиқарилган.
Аммо, яна шу нарса ҳам маълумки, “Тeмур тузуклaри” адабий асар эмас, улуғ бобоколонимиз давлат ишларини тартибга солиш учун узоқни кўзловчи қонун-қоидалар чиқарганининг кўрсатгичидир. Ўз вақтида бундай тузуклар яратилганини тарихий факт сифатида ҳар биз ўзбек билиши керак. Аммо, унинг ўзи ҳар бир одам ўқийдиган асар эмас, унинг тўла матни илм одамлари учунгина керак.
Шундай экан, Ислом Карим томонидан ёзилган сўзбошида айтилганидек, “Тeмур тузуклaри”нинг, oнa тилимиздa янгитдaн юксaк сифaт билaн чoп этилиши, ҳeч шубҳaсиз, мaдaний ҳaётимиздaги ўзигa xoс муҳим вoқea” дейиш мумкинми? Табиий, йўқ. Қолаверса, 21 асрда бир китобнинг давлат томонидан юксак сифат билан чиқарилганини президент томонидан урғулаб ўтирилиши ножиддийлик, холос.
Бунинг устига, Ислом Каримнинг сўзбошида ёзган қуйидаги сўзлари мутлақо ёлғон: “Мустaмлaкaчилик йиллaридa, яъни миллий қaдриятлaримиз, aзиз-aвлиёлaримиз вa aллoмaлaримизнинг бoй мeрoси, тaбaррук нoмлaрини xaлқимиз xoтирaси вa юрaгидaн бутунлaй ўчиришгa қaрaтилгaн сиёсaт ҳукм сургaн дaврлaрдa Aмир Тeмурнинг ҳaёти вa фaoлиятини ўргaниш у ёқдa турсин, ҳaттo унинг нoмини тилгa oлиш ҳaм мутлaқo тaқиқлaб қўйилгaн эди.”
Амир Темурнинг номини тилга олиш ҳеч қачон тақиқланмган. Унинг номи тарих китобларида ҳар доим бўлган, бу тарих олимлар тарафидан доим ўрганилган. Унинг Самарқанддаги мақбараси ҳар ким учун доим очиқ эди. Аввал айтганимиздек, “Тeмур тузуклaри” Тошкентда рус тилида ўтган асрнинг 60-чи йиллари охирида нашр этилган. Тўғри, коммунистик дарсликларда Амир Темур ўзбекларнинг буюк саркардаси эмас, босқинчи деб баҳоланарди. Ана шунигина танқид қилишимиз, ҳозир бобокалонимизга тўғри баҳо бериш замони келганидан севинишимиз керак.
Дарвоқе, бундай замон қачон келди? Табиий, мустақиллик билан келди. Лекин, мустақиллик ва Амир Тумурнинг қилган ишларига тўғри баҳо бериш замони келишида Ислом Каримнинг роли қандай?
Мана, балки, кўпчиликнинг эсидан ҳам чиқиб кетган факт-воқеа. 1991 йил март ойида “Сиз янги қурилган Совет Иттифоқи составида яшашни хоҳлайсизми?” саволи билан референдум ўтказилаётган пайтда Ислом Карим телевидение экранлари орқали халққа мурожаат қилиб, хусусан, шундай деган эди: “Баъзилар талаб қилаётгандек мустақил бўлиб қолсак, 200 га яқин давлатда элчихона очишга пулимиз ҳам йўқ-ку! Совет Иттифоқи янгиланган шаклда сақланиб қолиши керак.” Яъни, у мустақил бўлишимизнинг очиқча душмани бўлган, бунинг устига элчихона очиш учун пул йўқлигини гапириб, сиёсатчи сифатида ўта ибтидоий шахс эканлигини намойиш қилган.
У “баъзилар” деганда, референдумни бойкот қилишга чақирган ва фақат мустақил бўлишимиз кераклини таъкидлаган бирликчиларни назарда тутиши ҳам ўз-ўзидан маълум. Чунки, масалан, “Эрк” партияси ўз мурожаатларида ҳаммани юқоридаги саволга “Йўқ” деб жавоб беришга чақириб, Совет Иттифоқининг эски ҳолида сақланиши тарафдори эканлигини кўрсатганди. “Эрк” партиясининг бу масалада Ислом Каримдан битта фарқи бор бўлган. Ислом Карим Совет Иттифоқи янгиланишини истарди, “Эрк” эса эскича қолишимизни.
Собиқ СССРдаги “Бирлик” каби кучларнинг кураши натижасида, бу империя парчаланди, Ўзбекистон мустақил бўлди.
Шундай экан, тўла матни фақат олимлар учунгина қимматли бўлган “Тeмур тузуклaри”нинг бемалол нашр этиш ва Амир Темурнинг ишларига тўғри баҳо бериш учун йўл очилишида “Бирлик” каби ташкилотларнинг роли ҳал этувчи бўлганини тан олиш керак.