11 April 2011
02:32 -
Прокуратурага чақирилган Ҳусни Муборак тинч намойишчиларнинг ўлдирилишида айбланиши мумкин
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакни ўз режимига қарши чиққан намойишчиларнинг ўлдирилиши ва давлат ҳазинасининг талон-тарож қилиниши билан боғлиқ масалаларда тергов қилиш учун Давлат прокуратурасига чақиришди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Аммо, Ҳусни Муборакдан ҳокимиятни олган ҳарбийлар унга қарши иш очишлари ва уни жазолашларига ишониш қийин. Чунки, уларнинг ўзи Муборак қилган ҳамма ишларнинг иштирокчиларидир.
Маълумки, кеча Муборакни жазолашни талаб қилиб, Қоҳирадаги Таҳрир майдонига чиққан минглаб намойишчиларга қаршу куч ишлатилган ва камида икки намойишчи ўлдирилган эди. Экс-президентнинг прокуратурага чақирилиши – намойишчиларни чалғитиш ва намойишлар ҳароратини тушириш учун қилинган манёвр бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мисрни 1981 йилдан бери яккаҳокимлик режимида бошқариб келаётган Ҳусни Муборак унга қарши намойишлар оммавийлашиб кетгач, шу йилнинг 11 февралида ҳокимиятни ҳарбийларга топшириб, истеъфога кетган эди.