10 April 2011
02:17 -
От изини той босар - Тўлапберген Қайипбергеновнинг ўғли юқорига кўтарилди
Ўтган куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Эшнор Жабборов лавозимидан олиниб, унинг ўрнига “Народное слово” газетаси Бош муҳаририр ўринбосари Одилбек Қайипбергенов тайинланган. Мамлакатда матбуот хизмати тугул ўзининг ўрни ҳам бўлмаган вазирликдаги бу кадр ўзгариши ҳақида хабар қилмаслик мумкин эди, аммо лавозимнинг аҳамиятли томони хорижий оммавий ахборот воситалари мухбирларининг аккередетацияси ҳуқуқи расман шу лавозим эгасига берилган.
Ўйлаймизки, қорақалпоқларнинг машҳур маддоҳ ёзувчиси Тўлапберген Қайипбергеновнинг ўғли Одилбек лавозимини одилона бажармайди, чет эллик қайсидир “ғаламис” журналистга рухсатнома ёзиб бериб, ўз раҳбарларини уялтирмайди.