10 April 2011
01:33 -
“Эзгулик”ка шикоятлар оқими: таҳдид, танқид ва таҳлил... (Пресс-релиз №13, 09.04.2011)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига шикоят билан келган отахон Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, мамлакат Бош прокуратураси эшигида ўтказаётган умридан нолиб: “Илгари Москвага ёзардик, ҳеч бўлмаса аризамиз текшириларди” деб қолди. Ғамдан сочига қиров тушган ўртаяшар аёл эса юқоридаги мўътабар идораларнинг соқчилари Тошкентга яна келса, қамаб қўйиш билан таҳдид қилишганини айтди. Қарийб 7 йилдан бери қизининг қотилларини жазога торттириш учун курашаётган тошкентлик Раҳимхўжа ака эса ҳатто Бош прокуратура қабулхонасидаги навбатчи прокурорлар ўзини урмоқчи бўлганини гапириб берди. Афсуски, мамлакатдаги фуқаролар мурожаатлари, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан боғлиқ вазият моҳиятини ифодаловчи мазкур фактлар уммондан томчи. Зеро, жамиятимизга келаётган шикоятлар таҳлили шу гапларнинг айни ҳақиқат эканини кўрсатмоқда.
Масалан, Навоий вилятининг Нурота тумани Сувлиқ қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳазрат ака Маматовнинг Бекободдаги божхона постида хизмат қилувчи ўғли туҳмат билан 7 йилга қамалиб кетди. Пора олишда айбланган Комилжон Маматовга кимдир пул берганмиш. На бир гувоҳлик кўргазмаси, на бир далилий ашё бўлмаган жиноят иши суд чиғириғидан осонгина ўтиб кетди. Боиси ҳукумат, Президент божхонадаги порахўрларнинг танобини тортишга кўргазма берибди. Ана шу кампания қурбони бўлган божхоначининг отаси кирмаган эшик, мўраламаган тешик қолмади. Эндигина профессионал каръерасини шакллантираётган, Исо Масиҳ ёшига етган Комилжон умрининг гуллаган даврида панжара ортида ўтказади.
Бухоронинг Жондор туманидан келган шикоят тафсилотларининг бир қисми оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилган. Яъни, туманнинг Ойтуғди қишлоғида фойдаланиб турган ер участкаларидан маҳрум бўлган аҳоли норозилик намойишларига чиққан, туман ҳокими, сенатор Раҳим Каримов эса миршаблар орқали ғалаённи бостирган. Президент томонидан мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолига берилган томорқалар тортиб олингани етмагандай энди ўз норозилигини ифода этган фуқаролар жавобгарликка тортилиб, жазоланаётган экан. Жондорликлар касби фуқарони зор қақшатиш бўлган зўровон ҳоким Раҳим Каримовнинг ўзини гўё маданиятли, хушфеъл раҳбарлардек тутиб, Сенатнинг ялпи мажлисларида савлат тўкиб ўтиришидан таассуфда.
Самарқанд вилоятнинг Каттақўрғон тумани Мойбулоқ жамоа хўжалигидан келган шикоятда давлат ва халқ мулки бўлган ерларнинг жиноятчи тўдалар томонидан талон-тарож қилинаётгани фактлар мисолида тилга олинади. Туман ер тузувчиси, бир неча марта мансаб суиистеъмоллиги билан судланган Амриддин Шароповнинг ерни хомталаш қилаётгани таъкидланади. Бироқ бу ҳолга на вилоят, на Бош прокуратура эътибор қиляпти, аксинча, қонунбузарлар илондек семириб, аждаҳога айланмоқда. Ким билади, эртага нима бўлади?! “Энг муҳими, муҳтарам Президентимиз томонидан лалми ерларга сув чиқариш учун ўрнатилган насосларнинг талон-тарож қилинаётганига ачинамиз” дейди қонунбузарлар — давлат раҳбарининг маҳаллий вакиллари эканини айтишга ийманган шикоятчилар.
Давлат ва ҳукуматга қарши ўзига хос саботаж билан шуғулланаётган маҳаллий раҳбарлар қилмиши ҳақида хабар қилган Фарғона вилояти Охунбобоев тумани Шаҳартепа қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Рабохон Абдурасулова ва Режаббой Ғаниев ерларнинг маҳаллий пулдор Н. Марасулов томонидан сохта ҳужжат ва таниш-бирилилар орқали эгаллаб олинаётгани, судлар эса унинг манфаатларини қонунлаштираётганлигини таъкидлаган. “Сўнгги умидим ҳуқуқ ҳимоячиларидан, депутатлар ва жамоатчилик иштирокида менинг мурожаатларимни ўрганасизлар деган умиддаман” дейди фарғоналик икки фуқаро.
Тошкентнинг Қибрай туманидан 5 маротаба шикоят ариза билан мурожаат қилган Зулфиджан Маърупова ёш болалари билан кўчада қолган. Судлар унинг уйини фирибгар бир кимсага олиб бериб, зўровонни ҳимоя қилиб келишмоқда. “Интернетга чиқсам, Президент дардимни эшитса” деб йиғлайди суд, прокуратура ва давлат ҳокимяти органларига ишончини бутунлай йўқотган Маърупова. Сурхондарёнинг Қумқўрғонидан “Эзгулик”ни топган Алимардон бобо Бойқўзиев эса пенсия пулини кесиб, ўзини давлатдан 3 миллион сўм қарздор қилиб қўйишганидан нолийди. Самарқанддан жамиятимизга шикоят йўллаган фуқаро Каневский эса камситилган, топталган ҳуқуқлари ҳақида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидовага мурожаат қилиб, ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлаган. Афсуски, бу борадаги хатларни номма-ном санашнинг имконияти ҳам, иложи ҳам йўқ.
Шикоятлар таҳлили бугунга келиб давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари фалаж ҳолга келиб қолгани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги ижобий ҳисоботларнинг мутлақо сохта эканини кўрсатмоқда. Геометрик прогрессия шаклида ўсаётган норозилик мурожаатлари таҳлили инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги аянчли ҳолни ифода этади. Шундай экан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Парламентининг навбатдаги ялпи мажлиси эътиборини мамлакатдаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги билан боғлиқ вазият, фуқаролар мурожаати борасидаги аҳволга қаратади.