08 April 2011
03:49 - Ислом Карим: Мустақилликнинг 20 йиллиги кенг нишонлансин, тамом-вассалом!
Кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим Давлатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Қарор чиқарибди. Қизиғи шундаки, ЎзА тарафидан қарорнинг эълон қилиниш вақти 6 апрель соат 18:25 деб кўрсатилан бўлса ҳам, бу ҳақдаги хабарнинг матни 7 апрель соат 20:56 даги хабардан кейин берилган. Нима ҳам қилардик, мустақилнинг 20 йилида ҳам давлат хабарчилигининг аҳволи шундай.

Қарорнинг ўзи ҳеч қандай аҳамиятсиз ҳужжат бўлиб, ҳукумат қаттиқ тиришмаса, катта қисми чет элларда мардикорлик қилаётган Ўзбекистон аҳолисининг эсига ҳам келмайдиган мустақиллик байрамини катта шов-шув билан ўтказишни назарда тутади. Байрамга тайёргарчилик қилиш ва уни ўтказишни назорат қилиш, табиий, Бош вазир Ш.Мирзиёевга топширилган.