08 April 2011
02:06 - Сайтимизда берилган баҳони Саиджаҳон Зайнобиддининг ўзи исботламоқчи
Бугун сайтимиздаги бир лавҳада андижонлик собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин ҳамманинг қинғир ишларини танқид қилиб ва миллатга маънавиятдан дарслар бериб, ўзини олийжаноб қилиб кўрсатишга интилса ҳам, ўз фарзандларининг мудҳиш жиноятларини кўрмасдан келаётгани билан ҳуқуқ ҳимоячилари жамоаси юзига лой сураётгани қораланган ва бу ҳол пасткашлик деб баҳоланганди.

Табиий, демократик принципларга асосланган нашр сифатида, Саиджаҳоннинг ўзини оқлаш учун фактларга асосланиб ёзилган ҳар қандай жавобини эълон қилишга тайёрмиз. Ҳозирча ундан қуйидаги рубоийни олдик, холос.

Абдураҳим Пўлатга
(жирканч мақоласига жавоб)

Арматур ебтур бошиға, айбимас бу, фожияси,
Пашша “ёзилғон” ошиға, айбимас бу, фожияси.
Феъли мараз ислиқи бул ҳар кишига берур озор,
Йўламас ҳеч ким қошиға, айбимас бу, фожияси.

С.Зайн...

У бир қатор эзгуликчиларга ҳам мактуб йўллаб, уларни сайтимиздаги лавҳанининг муаллифи деб айблаган, қўлидан келганча ҳақоратлаган. Лавҳанинг моҳияти, табиий, мутлақо тилга олинмаган.