08 April 2011
01:52 -
Янгийўл туманига прокурор ҳоким қилинди
Мамлакатнинг Бош прокуратурасида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимини бажариб келаётган Ботирали Пўлатов Халқ депутатлари Янгийўл тумани кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти билан жавобгарликка тортилган собиқ ҳоким А. Ахмедовга нисбатан эса, тергов ҳаркатлари бораётгани айтилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маъсул ходими мухбиримизга прокурорнинг ҳоким этиб тайинланишини туманда қонунбузарликларнинг авж олиб кетгани билан изоҳлади, гўё прокурор келса бунга барҳам бериладигандек. Агар шундай бўлса, Бош прокурорни Ўзбекистон президенти қилиб қўйиш керак, мамлакатимизда мулозимларнинг қонунбузарлиги ва оммавий ўғрилигига барҳам берилади.