08 April 2011
01:34 -
Журналист Турсунбек Тўразодага нисбатан олиб борилган терговлар ниҳоясига етди
Шу йилнинг февралида Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразодага нисбатан олиб борилган терговлар ниҳоясига етди. Бу ҳақда мухбирларимизга хабар берган журналистнинг рафиқаси Шоира унга нисбатан товламачилик ва фирибгарлик эпизодлари билан айблов хулосаси тузилганини баён қилган. 10 апрель куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида унга нисбатан маҳкама очилиши, ва ҳимоячиларнинг таъкидича, маҳкамалар ёпиқ тарзда олиб борилиши мумкин.
Ўзбеистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мамлакатнинг турли минтақаларидан Турсунбек Тўразода ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида ёрдам берган фуқаролар унинг озодлигини талаб қилган мактублар йўллашмоқда. Жамият бир неча кун ичида мактубларнинг электрон шаклини жамоатчиликка эълон қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Турсунбек Тўразода (Остонақулов) Марат Зодҳидов бошчилик қиладиган Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоли бўлган, янги йилдан сўнг бир ой давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига кирган. Муқаддам “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон бюроси стрингери сифатида фаолият олиб борган.