06 April 2011
02:36 -
Абдулло Тожибой ўғли деганлари 3,5 миллион сўм жаримага тортилган
Ўтган йиллари сиёсий бошпана сўраб, Қозоғистонда оч қолган, сўнгра БМТнинг тегишли структараларини халқаро суд орқали жазоламоқчи бўлган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғли кеча Ҳамза тумани судининг қарори билан 3,5 миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилибди. У “Қўйлиқ” бозорида мардикорларга ҳуқуқларини тушунтираётган пайтда миршаблар томонидан тутиб кетилган экан.
У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан айбли топилибди.
Ўзбекистоннинг миршаблари ва судьясининг саводсизлиги - БМТнинг Қочқинлар бўйича бош комиссарини оммавий қатлиомлар каби масалалар билан шуғулланадиган халқаро судга бермоқчи бўлган Абдулло Тожибойнинг саводсизлигидан ошиб тушибди.