06 April 2011
02:10 - Боксчимиз чемпионлик унвони учун рингда эмас, суд маҳкамасида курашадиган бўлибди
Халқаро бокс ассоциацияси таснифи бўйича жаҳон чемпиони Дэвид Ҳэй ҳамюртимиз Руслан Чагаев билан баҳслардан қочиб, ўз чемпионлик титулини ҳимоя қилишдан воз кечибди. У экс-чемпион Владимир Кличко билан келишув шартномаси имзолашини маълум қилган. Гап шундаки, аввал мазкур чемпионлик камарини таққан Руслан Чагаев уни Кличкога олдирган, Кличко эса Ҳэйга уни бой берган.

Ҳамюртимиз рейтинг жанглари орқали Ҳэйга қайта даъвогарлик даражасига етди. Шу сабабли, чемпионлик учун жанг ўтказилиши керак эди. Бироқ Ҳэй учрашувдан қўрқиб, ундан қочмоқда

Ҳамюртимиз Руслан Чагаевнинг проумотори биндуй ғирромликка йўл бераётган Халқаро Бокс Ассоциациясини судга бермоқчи. Бундан бир нима чиқадими билмаймиз, аммо аввал Ўзбекистондан қувилган, сўнгра чемпионлик камарини бой берган Русланга қийин бўладиган кўринади.