06 April 2011
03:54 - Араб мамлакатларида таълим олган шахслар ишдан четлатилмоқда
Араб мамлакатларидаги таълим муассасаларини битириргандан кейин ўзимизнинг диний таълим муассасалари, масжидлар ва бошқа идораларда ишлаётганлар лавозимларидан четлатилмоқда. Масалан, яқин икки ҳафтада муқаддам Саудия Арабистони олий ўқув юртларида таълим олган Тошкент Ислом институти проректори Саиджамол Масайидов, пойхахтнинг “Жўрабек” жомъе масжиди имоми Нажмиддин Ҳасанов, “Яланғоч” масжиди имоми Жабборали Нурматовлар лавозимидан четлатилган.

Кўринишидан, бу жараён давом этади. Саудия Арабистони, Ливия, Миср сингари мамлакатларда таълим олган диний уламолар жиддий хавотирда.

Албатта, мазкур ўзига хос зарарсизлантириш араб исёнлари билан боғлиқ. Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан, деганларидек мамлакатдаги бу ислоҳотлар – эҳтиёткорлик чорасидир.