06 April 2011
04:06 - Ўзбекистонда сенсация: Тадбиркор тафтиш қилинмайди
Президент Ислом Каримнинг янги фармонига кўра, 2014 йилнинг 1 апрелига қадар солиқ органлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахсларни тафтиш қила олмайди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари устидан жиноят иши қўзғатиш, уларнинг фаолиятига ўзгача йўллар билан аралашиш қаътиян таъқиқланади. Мазкур фармон мазмунидан келиб чиқиб, ҳукумат иш режаси ишлаб чиқади ҳамда қонунчилика ўзгартиришлар киритилади. Фармон мазмунидан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес қўллаб-қувватланаётгандек кўринади, шу сабабли у олқишланиши керак. Аммо, Ўзбекистондаги аҳволни билган одам тушунадики, амалда тадбиркорликка бошқа йўллар билан тўсқинлик қилиш кучайса керак. Маъмурий буйруқбозлик принципларига асосланган мавжуд режим тадбиркорлар бўйнидаги сиртмоқни бўшатишга тайёр бўлиб қолганига ишониш қийин.