06 April 2011
00:32 - Тошкентдаги ЕИ-МО учрашуви муҳим, лекин унинг мавзуи долзарбга ўхшамаяпти
Индинга Тошкентда ташқи ишлар вазирлари иштирокида навбатдаги “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” учрашуви бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё режимлари ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг комиссарлари, Марказий Осиё бўйича махсус вакил, бир қатор ўртамиёна мулозимлар иштирок этади. Иттифоққа раислик қилаётган Венгрия Ташқи ишлар вазири Янош Мартони ҳам қатнашадиган учрашувда энергетика, атроф-муҳит, наркотикларга қарши кураш сингари сиёсатдан узоқ бўлган бирмунча умумий масалалар муҳокама этиларкан.