07 October 2006
03:00 -
17:00 - Ҳа, сотқинлик бор ерда қуллик бор
17:00 - Ҳа, сотқинлик бор ерда қуллик бор

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат тарафидан тез-тез қайтарадиган Жавахарлал Нерунинг бу сўзлари қанчалик тўғри эканлигини бугун чечен халқи мисолида кўриш мумкин.

Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, чечен ватанпарварлари Жоҳарқалъа деб аташадиган Чеченистон пойтахти Грознийнинг бош майдонига бугун тўпланган 60 минг ёш чечен Россия президенти Влдаимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан оммавий шаклда Россия гимнини айтиб, дунё рекорди ўрнатибди ва Путинни учинчи муддатга президентликка сайланишга чақирибди.

Мустқаллик учун Жоҳар Дудаев ва Арсон Масхадовлар бошчилигида курашга чиқиб, дунёни лол қолдирган ва қаҳрамонлик символига айланган чеченларнинг авлодлари нима ҳолга тушганини кўринг. Улар қулликларини дунёга кўз-кўз қилиб рекордлар ўрнатмоқдалар.

Ҳамма нарса Аҳмад Қодировнинг сотқинлиги билан бошланганди. Бугун у Россия қаҳрамони, халқ эса - ўз қуллигини мадҳ қилиш даражасига етиб келган манқуртлар тўдаси.