04 October 2006
03:00 -
22:00 - Немис дипломатлари делегацияси Тошкентда - Каримов ўз мафкурачиларининг ўрнини алмаштирмоқда 20:30 - HRW: БМТнинг Инсон Ҳақлари Кенгаши Ўзбекистонга таъсир кўрсатиш имкониятини қўлдан бой берди

22:00 - Немис дипломатлари делегацияси Тошкентда
Бугун Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сиёсий департаменти директори М. Шеффер бошчилигидаги делегация мамлакатимиз парламентининг қуйи палатаси спикери Эркин Халилов билан мулоқот ўтказган. Расмий маълумотга кўра, томонлар мамлакатлараро хамкорликнинг хуқуқий негизини мустахкамлаш, қонун чиқарувчи органлар мулоқотини йўлга қўйиш масалаларини кенгашишган.
Каримов ўз мафкурачиларининг ўрнини алмаштирмоқда
Шу ҳафтада режим мафкурасининг содиқ қулларидан бири, Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази раҳбари Қуддус Аъзам Миллий телерадиокомпаниянинг янги "Келажак" студиясида иш бошлади. Ундан бўшаган Марказга узоқ йиллардан бери шу соҳанинг нонини еб келаётган Минхожиддин Мирзо етакчилик қиладиган бўлди. "Ассалом, Ўзбекистон" таҳририятининг Бош муҳаррири, маддоҳлиги эвазига "Халқ шоири" унвони билан сийланган Иқбол Мирзо эса Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, шу пайтгача Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб келаётган Сирожжиддин Саййид "Шарк юлдузи" журналида Бош мухаррирликка киришди. Президент девонига яқин манбанинг билдиришича, эрта-индин "Тафаккур" журнали Бош муҳаррири, ёзувчи Эркин Аъзам мамлакатнинг бош нашри "Халқ сўзи"нинг раҳбарлигига ўтказилади.
20:30 - HRW: БМТнинг Инсон Ҳақлари Кенгаши Ўзбекистонга таъсир кўрсатиш имкониятини қўлдан бой берди
Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг кеча, 3 октябрда тарқатилган баёнотидан маълум бўлишича, БМТнинг Инсон Ҳақлари Кенгаши 2 октябрдаги мажлисида Ўзбекистон ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини поймол қилаётгани ва Андижондаги хунрезлиги учун жавоб талаб қилиш имкониятидан фойдаланмаган. Бунинг ўрнига Ўзбекистонда инсон ҳақларига оид вазиятни кузатишни давом эттиришга қарор қилинган.
Кенгашнинг қарори, дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Холли Картнер, Ўзбекистон раҳбарларига қатлиом қилиш ва уни текширишни истаган халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилмаслик оқибатсиз қолаверади, деган сигнал юбориш билан баробардир.
БМТ Кенгашининг бу қарори Андижон қатлиомидан сўнгра биринчи марта бу масалага юқори даражада эътибор берилишининг кўрсатгича бўлди. Қатлиомдан бир неча ҳафта олдин ҳам Ўзбекистондаги вазиятни кўздан кечирган БМТнинг Кенгаши уни диққат билан кузатиб боришга қарор вилганди. Демак, мудҳиш хунрезликдан кейин ҳам кескинроқ қадам қилинмади.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини топталишидан жафо чекканлар, дейилади HRW баёнотининг сўнгида, БМТнинг бу Кенгашидан самаралироқ қарорлар кутмоқдалар. Энг камида Ўзбекистон ҳукуматининг қилмишлари ёруғликка чиқарилиши керак.
Шуни ҳам унутмайликки, дейди “Ҳаракат”нинг муъхбири, БМТнинг узоқ вақтдан бери ишлаб келаётган Инсон Ҳақлари Комиссияси бир йилча аввал Инсон Ҳақлари Кенгашига айлантирилганда, АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари бу янги структуранинг самарали органга айланишига шубҳа билдиргандилар. Кўринишидан, улар ҳақли бўлишган.