03 October 2006
03:00 -
23:00 - Марказий Осиёнинг бош демократи ва диктатори дўстлашмоқда - Яна бир АЁҚШ портлади - Адлия яна бир ноҳукумати ташкилотига чанг солди - Навбат Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғлидан Самад Муроднинг жиянига

23:00 - Марказий Осиёнинг бош демократи ва диктатори дўстлашмоқда
Бугун Тошкентга келган Қирғизистон давлат раҳбари Қурмонбек Боқиевни Ўзбекистон раҳбарияти зўр тантана билан кутиб олди. Кўчаларда байрамона безатилган ёрлиқлар, президент трассасидаги орасталик, кўпчилик кўчаларда қатновнинг чеклаб қўйилиши меҳмонга кўрсатилаётган иззат-икромнинг ифодаси эди. Каримовнинг юзида ниҳоят нимтабассум акс этди, гўё қўшнилар орасидаги энг демократ қирғиз инқилобчисини ҳам қўлга туширгандек. Учрашувлар сўнгида ҳар иккала президент давлат ташрифининг самарали кечганини таъкидлашди. Ҳукуматлараро, вазирликлараро, идоралараро аҳдлашувларга келишилганини айтишди.
Маълум бўлишича, иккала давлат расмийлари ўзаро борди-келдилар, аксилтеррор ҳамкорлик, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муштаракаликдан ташқари Евроосиё Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва МДҲ доирасидаги келишувларда бир-бирларини қўллашини билдирган. Матбуот конференцияси чоғида эса Ислом Каримов Андижон қатлиоми масаласида тўхталиб, гўё айрим халқаро ташкилотлар Ўзбекистон бошига тушган бу фожиадан қўшни Қирғизистон билан ҳамжиҳатлигимизга зарба бериш йўлида фойдаланганини гапирди.
Боқиев ташрифи давомида Ўзбекистон Парламентининг икки палатали масхарахонаси, Мустақиллик майдонида қад ростлаган она ҳайкали, майдонда бино этилган дорни эслатувчи устида лайлаклар ҳайкалчаси туширилган оғочни бориб кўрди. Қирғизистон давлат делагациясининг ташрифи давомида бошқа бир қатор учрашувлар ҳам кўзда тутилган.
Яна бир АЁҚШ портлади
Бугун Тошкент вилотининг Зангиота туманида жойлашган 2-Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлди. Воқеа гувоҳларига кўра, АЁҚШнинг икки ходими вокеа жойида ҳалок бўлган. Аммо Тошкент вилояти Фавкулодда вазиятлар бошқармаси қурбон бўлган фуқарорлар сонини бир киши деб хабар қилмокда. Тўрт нафар киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.
АЁҚШнинг компрессор хонасида пайвандлашни амалга ошираётган ходим томонидан хатоликка йўл қўилгани оқибатида кучли портлаш содир бўлди, дейди манзилдан узоқ бўлмаган дўкон ходими. Бирданига ўт ўчириш машиналари, милиция сереналарининг товуши одамларни чўчитиб юборди. Ҳозирда АЁҚШ ёнига ҳеч кимни йўлатишмаяпти.
Адлия яна бир ноҳукумати ташкилотига чанг солди
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Американинг яна бир ноҳукумат ташкилоти "Joint Development Associate International"нинг Ўзбекистон қонунчилигини поймол қилаётганини рўкач қилиб, фаолиятини текшира бошлади. Адлия идорасининг даъвоси билан қўзғатилган фуқаролик ишида ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш ва турли лойиҳаларга кўмаклашувчи бу ваколатхонанинг "қонунбузарлик"лари тафтиш этилади. Кўпчилик тахмин қилаётганидек бу ташкилотга ҳам Ўзбекистон торлик қиладигандек, дейди мухбиримиз.
Навбат Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғлидан Самад Муроднинг жиянига
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Ипак йўли қўргонида яшовчи Хўжамқуловлар хонадони саросимада қолди. Бугун хонадон фарзанди Икром Қарши туман ИИБ майори Нурулла (?), катта лейтенант Ўткир Бозоров, маҳалла посбони Шавкат Тўраев ва бошқалар томонидан қаттиқ калтакланиб, уйига оғир аҳволда келтириб ташланди. Хонадон соҳибаси Зулхумор опанинг айтишича, Икромни мелисалар дўконда савдо қилиб ўтирган чоғида ИИБга олиб кетишган ва изоляторга қамаб қўйишган. Бироқ бу ҳодисанинг нима сабабдан содир бўлаётганини ҳеч ким билмайди.
Икром "Эрк" демократик партияси раиси Самад Муроднинг опасини ўгли. На сиёсий, на ижтимоий соҳада фаол бўлган бу йигитнинг қилмиши не, бу ҳакда ИИБ маъмурияти изох бермаётир. Самад Мурод эса бундай кўз қўрқитарлар, қариндошлар билан шантаж қилиш ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларининг доимий одати эканини айтмоқда.