24 March 2011
23:40 - Британия компанияси Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатди
Бугунги «Ассошиейтед Пресс» шу ҳақда хабар қиларкан, Британиянинг қазилма ишлари билан шуғулланувчи “OXUS GOLD” ширкати ишлашига имконият берилмаганини таъкидлаган.

Аслида, компаниянинг Ўзбекистонда чиқиб кетаётгани, унинг мувофиқлик ҳужжатлари бекор қилиниб, ўзи Ўзбекистон томони билан судлашаётгани ҳақида аввалроқ ҳам хабар қилгандик. Бироқ бугунги хабардан англашилишича, компания офиси бутунлай ёпилган ва у ўз фаолиятини бутундай тўхтатган.