25 March 2011
00:28 - Ўзстандарт: Маҳсулотни “ҳалол” деб кўрсатиш мумкин эмас!
Ўзбекистон Стандартлаш, Метрология ва Сертификатлаштириш Давлат Агентлиги сут ва гўшт маҳсулотларига “ҳалол” белгиси ёки тамғаси қўйишни таъқиқлади. Ишлаб чиқарувчилар энди бундай ёрлиқдан фойдалана олмайди.

Маълумки, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти стандартларида бундай категория бутунлай йўқ, шу боисдан, Ўзбекистондаги маҳсулотлар ҳам “HALОL” бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда жорийдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун бузилган ҳисобланади.

Ўзбекларнинг деярли барчаси мусулмон динига эътиқод қилгани боис, улар гўшт ва колбаса маҳсулотларига чўчқа гўшти ёки ёғи аралаштирилишига, гўшти озиқ-овқат учун ишлатиладиган ҳайвонлар номусулмонча йўллар билан сўйилишига қарши. Юқоридаги “ҳалол” тамғаси ана шу эҳтиёж туфайли келиб чиққанди.