23 March 2011
02:46 -
Жиноят жазосиз қолмайди: Леонид Кучма жиноий жавобгарликка тортилди
Украина Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ренат Кузминнинг қарори билан мамлакат собиқ президенти Леонид Кучмага нисбатан журналист Георгий Гонгадзе ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ўзининг танқидий мақолалари билан украни диктаторига ўз вақтида кун бермаган журналист 2000 йил сентябр ойида сирли ғойиб бўлган ва унинг жасади Киев ташқарисидаги ўрмондан топилганди. Афтидан, қотилликда Кучманинг қўли бор.