23 March 2011
02:15 - Ўзбек жамиятида эркакнинг роли йўғ-у, аёлга бало борми?
Ўз сафида 34,5 минг нафар аёлни жамлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси бугун Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида “Жамиятда аёлнинг ўрни” мавзуид катта тадбир ўтказибди. Ўзбекистон телеканаллари хабарига кўра, анжуманда халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий раҳбарлар, жамоат арбоблари ва турли сиёсий доираларнинг вакиллари иштирок этган. Улар ўзбек жамиятида аёлнинг ролини ошириш истиқболлари, бу борада давлат сиёсатининг устивор йўналишларини муҳокама қилибди.

Мақсадимиз ҳар куни ўтказиладиган бундай анжуманлар баҳонасида масхарабоз “Миллий тикланиш” партияси фаолларининг устидан кулиш эмас, балки аёл тугул эркакнинг роли бўлмаган ўзбек жамиятининг нақадар аянчли аҳволга келиб қолаётгани, ялтироқ тадбирлар ҳеч кимнинг этини жунжиктирмай қўйганини таъкидлашдир, дейди мухбиримиз.