22 March 2011
02:52 - Ливияда ўзгариш йўқ: Уруш давом этмоқда, режимбошимиз ўйланиб қолди, Путин дарғазаб
Ғарб агентлтикларининг хабарига кўра, НАТО ҳаво кучларининг бомбардимонлари ва Ўрта Ер денгизидаги АҚШ кемаларидан отилган ракетали ҳужумлар натижасида Ливия армиясининг инфраструтураси бутунлай йўқ қилинган. Мамлакатдаги фуқаролар урушида, табиий, ташааббус қўзғолончилар қўлига ўтмоқда. Аммо, улар Ғарб пиёда қўшинларининг ёрдамисиз, ўзлари Каддафини йиқитга қурблари етиш-етмаслиги номаълум. Лекин, бир нарса аниқ, НАТО орқага чекинмайди, керак бўлса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги қарорини чиқариб, балки, бундай қарорсиз ҳам, биронта баҳона билан қўшин киритиб, Каддафини йиқтади.

Каддафи Саддам Ҳусайин каби суд қилиб осиладими ёки Милошевич каби халқ уни осадими, ҳали айтиш қийин. Дарвоқе, Ўзбекистоннинг бечора режимбошиси бугун Наврўз байрами мунсабати билан Тошкентда ўтказилган маросимларда рақсга тушаётганда ҳам шу савол устида ўйлаган бўлса ажаб эмас.

Россиянинг хўжайини Владимир Путин эса, Ливиядаги воқеаларнинг боришидан ғазабга келганини ўрис оммавий ахборот воситалари ёзишмоқда. У, худди Каддафи каби, Ғарбнинг ҳужумини Хоч юришлари билан тенглаштирибди. Аслида, дейди мухбиримиз, Хоч юришлари деб Путин раҳбарлигидаги Россиянинг Шимолий Кавказ, хусусан, Чеченистондага ўтказган қонли операцияларини айтиш керак.