22 March 2011
02:19 - Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов радарга тушди, 5 нафар миршаб ишдан кетди
Тошкент-Самарқанд трактининг Бахт шаҳри ҳудудидан ўтувчи қисмида фуқаро либосида келаётган Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Матлубовнинг автомобили радарга тушди. Машина рулида бўлган вазирнинг йўлдошидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙПХ нозирлари 5000 сўм (2 АҚШ долларига яқин - Ҳаракат) пора олиб, уни ва ҳеч ким кўрмай қолган вазирни қўйиб юборишган.

Шундан сўнг икки ЙПХ нозири, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва вилоят ИИБ Йўл патрул хизмати бўлими раҳбари ҳамда йўл назорати инспекцияси бошлиғи лавозимидан олинган.

Вазирнинг 5000 сўми 5 нафар миршабнинг ҳаётини ўзгартириб юборди, лекин бу йўлдан ҳар куни ўтадиган 5 мингга яқин ҳайдовчининг кучи бир таъмагир ЙПХ ходимини йиқитишга етмайди, дейди мухбиримиз.