22 March 2011
01:45 - Ислом Карим рақсга тушди, зарбидан ер силкинди
Наврўз байрами тантаналари муносабати билан бугун Миллий Боғда бўлиб ўтган маросимда Президент Ислом Карим биронта эътибога лойиқ жойи бўлмаган нутқ сўзлади, кейин рақсга тушди. Куй-қўшиқларга монанд муқом қилган Ислом Каримнинг рақсидан бу ерга роса сараланиб келтирилган томошабинлар тўлқинланди. Узоқ қарсакбозликлардан сўнг режимбоши санъаткорларни қучоқлаб, айримларини ўпиб, ўз меҳрини изҳор қилди.

Шуниси қизиқки, ўша соатларда Тошкент сейсмик станцияси пойтахтда кучсиз ер силкиниши - Рихтер шкаласи бўйича 2 балл зилзилани қайд қилибди. Унинг маркази шаҳардан 545 км узоқликдаги Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Ҳали маълум эмас, табиат ҳам тўлқинлаб кетдими ёки том аксими?