30 September 2006
03:00 -
23:00 - “Эзгулик” фаоли устидан ҳукм ўқилди 22:00 - Яна бир ҳукук ҳимоячи ташкилоти тузилмоқда - Талаба пахта пайкалидан реанимацияга келтирилди

23:00 - “Эзгулик” фаоли устидан ҳукм ўқилди
27 сентябрдаги хабаримизда “Эзгулик” жамиятининг Наманган вилоят Поп тумани бўлими раиси Араббой Қодиров қандай суд қилинаётгани, давлат қораловчиси жазо сифатида Араббойни 3 йил аҳлоқ тузатиш ишига жалб қилиш ва ундан ҳар ой иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишни талаб қилганини билдиргандик. Ўша куни қарор олиш учун танафффус эълон қилган судья Илҳом Эргашев эртаси куни ҳукмни ўқиган. Унга кўра, Араббой Қодиров 11 ой аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ва ундан минимал ойликнинг 11 бараварига тенг миқдорда жарима ундирилади.
22:00 - Яна бир ҳукук ҳимоячи ташкилоти тузилмоқда
28 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон шахснинг сиёсий ҳуқуқлари жамияти қуриш ташаббуси билан иш бошлаган гуруҳининг мажлиси ўтказилган. Мазкур жамиятни тузишга бел боғлаган ташаббускор гуруҳнинг раҳбари Юсуфжон Мамажоновнинг таъкидлашича, улар барпо этмоқчи бўлаётган ҳуқуқ ҳимоячилари жамияти мамлакатда сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Мазкур соҳада тадқиқлар, мониторинглар олиб бориб, ўз ахборот ва хулосаларини жамоатчилик эътиборига хавола этади. Бугунги йиғинда ташкилот стратегияси, низомининг хомаки нусхалари муҳокама этилиб, лойиҳа якуний ҳолатга келтирилган. Ташаббус гуруҳи фаоли Хамза Отахоновга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда худди шундай турдаги ташкилотни тузиб, ҳуқуқ ҳимоячиларнинг бошини бириктиришга эхтиёж бор. Режада ана шулар ҳам кўзда тутилган.
Ташаббус гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси раиси Самад Мурод эса Ўзбекистонда шахснинг сиёсий ҳукукларига халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар деярли эътиборсиз келаётгани, аслида бу масала ҳуқуқ ҳимоячилигининг туб негизини ташкил этишини таъкидлайди. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти ўз баёнотларида урғулаганидек, шахснинг сиёсий ҳуқуқлари билан боғлик масала энг долзарб муаммодир. Унинг заминида мухолифат партиялари ва бу партиялар аъзоларининг тақдири ётади, дейди мухбиримиз. Бироқ сиёсий ҳуқуқларни ҳимоялашга енг шимарган бу шоввозларнинг қўлидан нимала келади, буни вақт кўрсатади.
Мухбиримизнинг аниқлашича, мазкур ташкилотнинг Қурултойи 2 октябрь, душунба куни ўтказилар экан.
Талаба пахта пайкалидан реанимацияга келтирилди
Қашкадарё вилояти Нишон тумани Марказий шифохонасининг реанимация бўлимига туманнинг Усмон Юсупов ширкат хўжалиги пахта даласидан Қарши Давлат университети тарих факультетининг 1-курс талабаси Алимардон Алибоев хушсиз ҳолда келтирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, талаба терилган пахта вазнидан уриб қолаётган фермер хўжалиги раҳбарига норозилигини билдириб, у билан жанжаллашиб қолган. Шу заҳотиёқ бойвачча фермернинг гумашталари бу шаккок талабанинг “эсини” киритиб кўйганлар, тўғрироғи роса савалаганлар. Мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштирувлар бошланибди.
"Эзгулик" жамияти Қашқадарё вилояти бўлимининг раиси Зулфиқор Мирзанинг билдиришича, вилоятда нафақат олий ўқув юртларининг талабалари, балки ўрта мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларидан ташқари барча болалари йиғим-теримга жалб қилинган. Энг кизиғи, мазкур ҳолатдан ота-оналар ҳам унчалик хафа эмас, болаларининг уч-тўрт танга топишидан таскин топадилар. Аммо пахта даласидан бери келмайдиган бу чаласавод болаларнинг келажаги тирикчилик қаддини букиб қўйган катталарни ташвишлантирмаётгани аянчлидир, дейди мухбиримиз.