19 March 2011
03:47 - Жалолобод ҳокими Мақсатбек Женбеков: Намоз туфайли жума дам олиш кунига айланиб бормоқда
Кеча Қирғизистон парламенти - Жуқори Кенгаш депутатлари билан учрашган Жалолобод шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Мақсатбек Женбеков сўнгги йилларда одамлар Жума намози туфайли жумани феълан дам олиш кунига айлантиришгани, маиший хизмат кўрсатувчи муассасалар, дўкон ва бошқа савдо нуқталари жума куни очилмаётганини айтиб, бу ҳолни бартараф қилиш учун бир нарсалар қилиш лозимлигини айтибди. Бу ҳақда қирғизларнинг мустақил АКИpress агентлиги хабар беради.

Хабарда парламент депутатларининг бу масалага муносабати тилга ҳам олинмаган. Намоз нималигини билмайдиган бечора депутатлар бунга қандай муносабат билдиришни ҳам билишмаса керак, дейди “Ҳаракат” агентлигининг мухбири.