19 March 2011
03:24 -
Ғарб Муаммар Каддафини йиқитишга қарорли, Россия ва Хитойнинг чекиниши бошқаларга ўрнак бўлсин
Кеча БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Муаммар Каддафи раҳбарлигидаги Ливия режимини феълан йиқитиш ҳақида қарор қабул қилгандан кейин, бу ерда вазият кескин ўзгарди. Ливия ҳукумати ўт очишни тўхтатишга рози бўлди. Бенгази шаҳрида ташкил этилган Миллий Кенгаш номли вақтли ҳукумат Каддафига боғлиқ кучлар ҳужумларини давом эттираётганини билдирса ҳам, шубҳасиз, Ливиядаги диктаторликнинг сўнгги кунлари келмоқда.
Бу фикрнинг исботи сифатида АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг Reuters агентлиги тарафидан тарқатилган қуйидаги сўзларини келтириш мумкин: “БМТ Хафсизлик Кенгашининг қарори фақат биринчи қадамдир, ниҳоий мақсад – Каддафини йиқитиш.” Воқеаларнинг кетиши кўрсатмоқдаки, айнан шундай бўлади.
Айни замонда, БМТ Хафсизлик Кенгашининг қарорига бу ташкилотнинг 15 аъзосидан тўққизтаси, жумладан, АҚШ, Буюкбритания ва Франция “ҳа” ововзи бериб, Россия, Хитой, Германия, Ҳиндистон ва Бразилиянинг тарафсиз қолиши қизиқ. Ҳиндистон ва Бразилияни ҳамда, кўринишидан, ҳалигача фашизм илдизларидан қутулолмааётган Германияни қўйиб турайлик-да, Россия ва Хитойнинг позициясини анализ қилайлик.
Маълумки, кўп ҳолларда, Россия ва Хитой фақатгина АҚШни оёғидан чалиш учунгина унинг ташаббусларни вето қилиб келишарди. Бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкинлигини кўп экспертлар эътироф қилган бўлса ҳам, Россия ва Хитой бунга журъат қилишолмади.
Бу факт – дунёда демократиянинг ғалабасига энди ҳеч ким тўсиқ бўлолмаслигини яна бир марта исботламоқда. Ҳамма диктаторлар бундан сабоқ чиқаришлари лозим, дейди мухбиримиз.