17 March 2011
07:26 -
Тошкентда ШҲТнинг навбатдаги анжумани ўтади
Мазкур тузилманинг минтақавий аксилтеррор структураси Кегашининг нафбатдаги 18-мажлиси шу йилнинг 25 мартида Тошкентда ўтказилади. Ташкилотнинг бу ҳақда тарқатган хабарида айтилишича, анжуманда Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томони вакиллари иштириок этишади. Йиғинда ШҲТ аксилтеррор тузилмаси кенгаши ижрочи директори Женисбек Джуманбекнинг терророзим, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашга оид ҳисоботи ҳамда келгусидаги режалар эшитилади. Тузилманинг 10 йиллик юбилейи билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилади.
Ўзбекистон ҳукумати мазкур аксилтеррорчиликни даъво қилаётган тузилма анжуманига бошқа шерикларига қараганда салмоқли натижалар билан кирмоқда. Бу натижалар шубҳасиз минглаб одамларнинг диний радикал оқимларга мансубликда айбланиб қамоққа ташланишидир, дейди мухбиримиз.