17 March 2011
06:44 -
Олмаота ҳисбхонасидаги 29 нафар қочқиннинг Ўзбекистонга экстрадацияга қилиниши реаллашмоқда
Диний экстремизмда айбланиб, Ўзбекистон томонидан қидирилаётган 29 нафар ҳамюртимизнинг Олмаота ҳибсхонасида тутиб турилгани ҳақида хабар қилгандик. Олмали туман суди мазкур юртдошларимизнинг экстрадиция қилишни тўхтатиш ҳақидаги мурожаатини ҳам рад қилди.
Ўтган йилнинг 8 сентябр куни Олмаота шаҳар прокуратураси ёз ойларидаги “Мигрант” рейди чоғида ҳибсга олинган ўзбекларни Тошкентга топшириб юбориш ҳақида қарор чиқарганди. Афсуски, прокуратуранинг истаги суд йўли билан қонунлаштирилди, энди ўзбек қамоқлари яна 29 нафар юртдошларимиз билан бойиши реаллашмоқда.