17 March 2011
06:20 -
Нимага Президент Ислом Карим японларга ҳамдардлик телеграммаси йўллагани кеч эълон қилинди?
Японияда юз берган табиий офат юзасидан Президент Ислом Каримнинг Япония ҳукумати раҳбари Наото Кануга йўллаган ҳамдардлик телаграммаси ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари кеча хабар берди. Ҳолбуки, телеграмма 11 мартдаёқ жўнатилган. Оқсарой соҳибининг бағрикенглигини “намоён этадиган” бундай телеграмма ҳақида кечиктирилгани ортида тушунарсиз сабаблар бор. Ҳатто бу хабар давлатнинг бош расмий хабарчиси бўлган Ўз А маълумотларида учрамади. Ўзбекистондаги мавжуд режим Япониядаги фалокат Ислом Каримнинг у мамлакатга қилган ташрифидан кейин бўлгани турли гапларга йўл очишидан қўрққан бўлса ажаб эмас.
Бундан ташқари§ Японияга Ўзбекистон ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдами ҳақида ҳозиргача бирор гап йўқ. Лекин Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримнинг Фонд Форуми инсонпарварлик ёрдами борасида катта тайёргарликлар кўрмоқда. Бу ҳақида маҳаллий телеканлардан бири лавҳа намойиш қилди.