17 March 2011
04:15 -
Гиннеснинг “Рекордлар китоби” бир ҳамюртимизнинг исми-шарифи билан бойиди
Бугун НТТ телеканали Гиннеснинг машҳур рекордлари орасидан 8 ёшли ҳамюртимиз Санжар Комиловнинг исми-ширифи ҳам ўрин олганини ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, машҳур дорбозлар сулоласининг энг кенжа вакили номи Гиннеснинг бу китобига энг ёш дорбоз сифатида тиркалибди. Дорбозлар сулоласининг етакчиси Равшан Комиловнинг таъкидича, бу китобнинг дорбозлар саҳифаси янгиланса, шубҳасиз, уни яна ўзбеклар янгилайди.