14 March 2011
02:30 -
Режим садоқатни унутмайди: Самарқанднинг собиқ ҳокими Ўктам Барноевга яна бир мансаб инъом қилинди
Ўтган йилнинг 17 декабрида халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Ислом Карим томонидан бадном қилиниб, лавозимидан четлатилган вилоят ҳокими Ўктам Барноев яна режим аравасига минди. Кеча Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зафар Рўзиев уни Давлат сув инспекцияси раиси лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ чиқарди. Вазирликдаги одамлар Барноевнинг Президент қаҳридан қутулиб қолганини Бош вазир Шавкат Мирзиёев шахси, собиқ ҳокимнинг унинг одами экани билан боғламшмоқда.
Бизнингча, хулосани бироз умумлаштирган маъқул: режим садоқатни унутмайди, cадоқатли одам ўғри бўлса ҳам, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозим аслида унчалик юқори мавқе эмас. Давлат сув инспекцияси вазирлик қошидаги вилоят бўлимларига эга бўлган кичикроқ бир ташкилот. Лекин бу лавозимни бир пайтлар режим асосчиларидан бири бўлган Исмоил Жўрабековнинг ўзи бошқарган.