14 March 2011
03:25 -
Миллат хоинининг бечора укаси қамоқдан озод қилинди
Кеча “Эрк” партиясининг собиқ раиси, Ислом Каримга хизмат қилиб, ундан қўшалоқ квартирали совға олган ва бу квартираларнинг сонлари (53-54) лақабига айланган Салой Мадаминнинг укаси Рашид Бекжон қамоқдан озод қилиниб, уйига келтириб ташланган. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосининг ўзбек программасига кўра, 1999 йил февраль портлашларига алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган Рашид Бекжон “Эрк” партиясининг фаолларидан бўлган, демак, хоинликка шерик бўлган. У озод қилинишидан аввал карцерга ташланган экан. Маълумки, “53-54”нинг ўзи укаси бошига тушган фожиадан ҳам “каръера”си йўлида фойдаланиб келаётганди.
Нима бўлганда ҳам, Рашиднинг озод қилинишини олқишлаш керак, яунки, хоинларни мавжуд режим эмас, миллатнинг ўзи жазолагани яхши. Шундай кунлар ҳам келади.
Нима бўлганда ҳам, Рашиднинг озод қилинишини олқишлаш керак, яунки, хоинларни мавжуд режим эмас, миллатнинг ўзи жазолагани яхши. Шундай кунлар ҳам келади.