11 March 2011
07:15 -
Афғонистон-Ғарб муносабатлари яна ҳам ёмонлашди, НАТО аскарлари янглишиб Ҳамид Карзайнинг қариндошини ўлдиришди, буёғи нима бўлади?
Бир неча кун аввал АҚШ аскарлари янглишиб бир гуруҳ тинч афғонларни вертолетдан ўққа тутиб ўлдиришгач, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай америкаликларнинг узр тилашини қабул қилмаган ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар таранглашганди. Associated Press агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон президенти шундай дебди: “Бу каби нарсаларга афғон халқи бошқа чидолмайди. Таъзия билдириш ва воқеани қоралаш одамларнинг юрагидаги ярани тузатолмайди”. Айни пайтда, шуни таъкидлаш лозимки, дейди мухбиримиз, Ҳамид Карзай тинч аҳолининг ўлиш ҳолларини йўққа чиқариш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ҳеч нарса демаган.
Ўлганнинг устига тепган деганларидек, кеча НАТО аскарлари Ҳамид Карзайнинг амакаваччасини ўзи яшайдиган қишлоқда янглишиб ўлдирдилар. Бу воқеанинг тафсилотлари хабарларда йўқ. Қизиқ, энди Ҳамид Карзай нима қиларкан?
Ҳамида Карзайни билмаймиз, аммо АҚШ ўз сиёсатини ўзгартиришга тайёрланмоқда. Маълумки, Барака Обама бу йилнинг ўзиданоқ АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишга бошлаб, бу ишни 2014 йилгача бутунлай битиришга ваъда берганига анча бўлганди. Шу кунларда у бошқача гапиришга бошлади. Чунки, воқеаларнинг кетиши кўрсатмоқдаки, америкаликлар Афғонистон ва Покистонда Толибон ва Ал-Қоидани яқин орада йўқ қилолмайдилар. Маҳаллий ҳукуматларнинг ўзлари бирон нарса қилишга қодир эмаслар. Демак, НАТО ва АҚШ қўшинлари бу икки мамлакатда яна узоқ йиллар қолишга маҳкум.