04 March 2011
04:04 -
Ўзбекистон ТВ: “Ўзбекистондаги турк ширкатлари кўрнамаклар”
Бугун ТВ орқали намойиш этилган кўрсатувда таъкидланишича, мамлакатдаги қулай инвестицион муҳит, ўзаро қардошлик алоқаларини суиистеъмол қилаётган турк ширкатларининг 50 га яқини бекитилган, уларнинг раҳбарлари турли даражада жавобгарликка тортилган. Турк ширкатлари ҳисобидан 400 миллон сўмдан зиёд маблағ, моддий тоавр бойликлари давлат фойдасига мусорада қилинган. ТВ иддаосига кўра, буларнинг ўрни қопланар, лекин уларнинг яна бир қилмиши борки, буни кечириб бўлмайди.
“Gunesh”, “Turkuaz”, “Kaynak” сингари қатор турк ширкатлари ва умумий овқатланиш тармоқлари Туркияда фаолияти таъқиқланган “Нурчилар” диний оқими фаолиятини тарғиб этувчи адабиётлар тарақатиш билан шуғулланиб келишган, яширин намозохоналар, диний радикал фаолиятни моддий таъминловчи яширин цехлар барпо этишган экан.