03 March 2011
01:21 - Тошкентда бола ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 221-мактабнинг 6 нафар ўқувчиси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бедарак йўқолган болалар борасидаги саволга ўғриларнинг қўлидан бахтли тасодиф туфайли қутулиб қолган, аммо руҳий аҳволи қониқарли бўлмаган ака-укалардан олинган маълумот аниқлик киритди. Маълум бўлишича, мактабдан қайтишаётган болалар алдаб олиб (ўғирлаб) кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирувлар бормоқда. Тахминларга кўра кейинги пайтда йўқолаётган болалар тана аъзолари учун ўғирланмоқда, дейди воқеа шоҳидларидан бири. Шу муносабат билан айрим мактаблар пофессионал қўриқчилар ёлламоқда. Мисол учун Навоий шаҳридаги 1-мактаб директори А.Сургутскаянинг таъкидлашича, қўриқчилар эрта тонгдан кечгача мактаб ўқувчилари ва биносини қўриқлайди.