02 March 2011
01:08 - Катта ўғрилар оиласининг вакили Ҳусан Муллажонов Сирдарё вилояти суди раиси этиб тайинланди
Ўзбекситон Республикаси Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг укаси Ҳусан Муллажонов фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси лавозимига учинчи марта қайта тайинланди Бу йил 50 ёшини нишонлайдиган Муллажонов вилоятда қатор корхоналари, савдо иншоотларига эга ўзига тўқ шахс, аммо очкўзлик, порахўрлик хасталигига чалинган бу одамдан сирдарёликлар аллақачон безор бўлишган.

Муллажоновлар династиясининг боши Файзулла Муллажонов бир неча йиллардан бери мамлакат Марказий банкини бошқаради, унинг ўғли Алишер Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи, укаси Сирдарё суди раиси, амакиваччаси генерал-майор Тоҳир Муллажонов ИИВ мулозими, экс-вазир Зокир Алматов қудаси ва бошқа қариндошлари ҳам турли идораларда хизмат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 27 мартида Муллажоновларнинг кичиги, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими мутасаддиси Зоир Муллажоновни чўтал миқдорларини оширгани учун чавақлаб кетишганди.