27 February 2011
23:32 -
Туркия сиёсий саҳнасининг оқсоқолларидан Нажмиддин Эрбоқон вафот этди
Бир маҳаллар мамлакат Бош вазири вазифасини ҳам бажарган, аммо, кўпроқ Туркиянинг сиёсий саҳнасини исломлаштириш учун қилган ҳаракатлари билан танилган 85 ёшли Нажмиддин Эрбоқон бугун вафот этди.
1926 йил 26 октябрда Қора денгиз бўйидаги Синоп шаҳрида туғилган Эрбоқон 1948 йили Истанбул Техник Университетини битириб, механик-инженер касбини эгаллаган. Германияда докторлик диссертацияси ёқлаган. 1969 йили ўзини сиёсий саҳнага отган ва умрининг охиригача сиёсатда бўлган.
У 1983 йили исломий руҳга эга бўлган Рефаҳ Партиясини тузди, унга узоқ йиллар раислик қилди. Бу партия 1995 йили Тансу Чиллер раҳбарлигидаги Тўғри Йўл Партияси билан коалиция қурди, Эрбоқон Бош вазир, Тансу Чиллар биринчи ўринбосари бўлди. Аммо, Эрбоқоннинг сиёсатда Исломнинг ролини оширишга қаратилган интилишлари Туркияда дунёвийчиликнинг кафолатчиси ҳисобланадиган Қуролли Кучлар раҳбариятини таҳликага солди. Уларнинг босими остида Эрбоқон истеъфога кетишга мажбур бўлди. Кейинчалик, суд қарори билан Рефаҳ Партияси ёпилди, Эрбоқоннинг ўзига 5 йил сиёсат билан шуғулланиш тақиқланди.
Рефаҳчилар эски фаолиятларини Саодат Партияси номи остида олиб боришни давом эттирдилар, аммо бу партия Туркия сиёсатида жиддий ўрин эгаллай олмади. Бунинг устига, Туркиянинг ҳозирги президенти Абдуллоҳ Гул ва Бош вазири Ражаб Эрдўғон бошчилигигади катта гуруҳ у партияни ўша пайтдаёқ тарк этиб, ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясини қуришганди.
Нажмиддин Эрбоқон бир неча ой илгари Саодат Партиясига раис этиб сайланган эди.
Унинг жанозаси 1 март куни Истанбулдаги машҳур Фотиҳ жомеида ўқилади. Васиятига биноан расмий давлат маросими ўтказилмайди. У оддий бир инсон сифатида оилавий мозоргоҳида дафн этилади. Бугун расмий ташриф билан Германияга кетадиган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон саёҳатини ярим йўлда кесиб, жанозага етиб келмоқчи.