27 February 2011
22:44 -
Ислом Карим спортга эътиборни кучайтирибди, дeмoкрaтик ислoҳoтлaр эсдан ҳам чиқди
ЎзА агантлигининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, ўтган куни президент Ислом Карим ўзи раислик қилиб, Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказибди. Мажлисда муҳокама этилган масалар юзасидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.Азимов, Бош вазир ўринбосари Б.Хўжаев, халқ таълими вазирининг ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори А.Очилов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг ахборотлари тингланибди.
Узундан-узоқ умумий гаплардан иборат хабарда юқоридагилардан бошқа биронта одамнинг исми ва ким нима дегани, одатдагидек, тилга ҳам олинмайди. Хабарга илова қилинган бирдан-бир расм ҳам президентнинг ўз расми.
Хабарни ўқиган одамда Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида спорт иншоатлари билан тўлдириб ташлангани ҳақида таасурот қолади. Хабар ва йиғилишнинг ҳам мақсади шу бўлган, албатта. Бу соҳадаги вазият ростакамига анализ қилингани хабарда кўринмайди, амалда ҳам айнан шундай бўлгани шубҳасиз.
Кичкина бўлса ҳам, анализни биз қилайлик, дейди мухбиримиз. Хабардан маълум бўлишича, ўтган йили Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 1,75 миллион доллар пул келиб тушибди. Яхшими ёмонми? Бойлар синфи атайлаб яратилмаётган, халқ қашшоқ ҳолда яшаётган Ўзбекистон учун 1,75 миллион катта рақамдеккўринади. Аммо, аҳолиси 30 миллионга яқинлашиб қолаётган Ўзбекистон учун бундай рақамни гапиришнинг ўзи кулгили. Аммо, бошқа рақам йўқ-да!
Бу ҳам майли. Ислом Карми ўтган йили Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли доклар қилганди. Бу концепциядаги биронта масла бўйича иш қилинаётгани йўқ. Масалан, у докладда хабарчиликни замонавийлаштирш масласи ҳам қўйилганди. Амалда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Давлатимизнинг расмий ахборот агантлиги бўлмиш ЎзА аянчли ва кулгили аҳволда.
Албатта, спортни, хусусан, болалар спортини ҳам ривожлантириш керак. Аммо, Ислом Каримнинг докладида тилга олинган соҳаларда ислоҳотлар ўтказилса, болалар спортини ривожлантириш масаласи билан президент шуғулланиб ўтиришининг ҳам кераги бўлмай қолади. Халқ тўқ бўлса, ўз болаларини спорт билан шуғуллантиришга ўзи имконлар топади.
Президент эса, Марказий Осиёда асрлардан бери етакчилик қилиб келаётган ва ҳозир ҳамма йўналишларда биринчиликни қозоқлар қўлига бераётган, катта бир қисми Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилиб кун кўраётган ўзбек миллатининг аҳволи билан шуғулланиши керак.