27 February 2011
14:46 -
Тожикистон ўзбеклари: Ҳамма каби қашшоқ, аммо ҳамма нарсадан четлатилган
Сорос Фондининг Очиқ Жамият Институти томонидан чиқариладиган “Еurasianet” ҳафталик дайжестдаги мақолалардан бирининг номи айнан шундайдир. “Тожикистон-Ўзбекистон: Этник муносабатлар” рукни остида берилган мақоланинг қисқача мазмуни қуйидагича.
Сони миллиондан ҳам кўп бўлган тожикистонлик ўзбеклардан ҳаёти қанчалик ёмон эканлиги тўғрисида сўралса, улар бундан ҳам ёмон бўлиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки, улар бир авлоднинг умри давомида, Қирғизистондаги ўзбеклар каби, икки марта қирғин ва талон-тарож қилинмаганларидан бахтлилар. Шундай бўлса ҳам, Тожикистон ўзбеклари ҳокимиятнинг сиёсати ўзларига қарши эканлигини яхши ҳис этадилар.
Ўзбеклар у ерда иқтисодий ва сиёсий манбаларга яқинлаштирилмайдилар. Тожикистон расмийлари ва сиёсий элитаси мамлакат аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилувчи ўзбекларга потенциал “бешинчи колонна” сифатида қарайдилар ва маҳаллий ўзбеклар Ўзбекистон томонидан мамлакатнинг ривожланиши ва хавфсизлигига қарши ишлатилиши мумкинлигидан қўрқадилар.
Оддий тожиклар эса, Тожикистон ўзбеклари билан ҳеч қандай муаммолари йўқ эканлигини, муаммо Ўзбекистон ҳукумати билан эканлигини гапиришади.
Этник дискриминациялар ҳақида гапирган Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг ўз исмини очиқланишини истамаган ходимига кўра, қонун олдида ҳамма тенг, аммо диний экстремизм бўйича кўпроқ ўзбеклар қамалаётганининг сабаби – айнан ўзбекларнинг радикал Исломга анъанавий эгилувчанлигидир.
Ўзбеклар эса, Тожикистонда ўзларига ҳамма жойда тўсиқ қўйилганидан шикоят қиладилар. Масалан, 63 кишилик мамлакат парламентида фақат 2 ўзбек депутати бор.
Икки халқ ўртасидаги тўсиқлардан бири – тилдир. Ҳамма ерда тожик тили ишлатилади. Бор-йўғи бир нечта ўзбкеча теле-радио каналлар бор. Ўзбек болаларининг кўпчилиги тожик тилини яхши билмагани сабабли университетларга боролмайдилар.
Исми айтилмаган мақола муаллифи юқорида келтирилган фактлардан ҳеч бўлмаса умумий хулосалар чиқармаган, дейди мухбиримиз. Аммо, бу мақоласиз ҳам аниқ бўлган нарса шундан иборатки, Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек миллатига нисбатан олиб бораётган хоинлик сиёсати натижасида, ўзбекларнинг аҳволи ҳамма ерда ачинарли аҳволда. Минг афсуски, ўзбек миллатчилигининг ҳам аҳволи шундай.
Бир ховуч қирғиз фашистлари Ўзбекистондаги режим тарафидан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтганидек, қора молларга айлантирилган Ўзбекистон ўзбеклари кўзи ўнгида ўзбекларини қирғин қилишгандан кейин, ўзбеклар ҳали ҳам миллат эканликларини кўрсатиш учун мисли кўрилмаган ҳаракатлар қилишлари керак.